Ёшлар навниҳол. Ёш ниҳол ўсиб кўкка бўй чўзиши унинг ниҳоллигида олинган парваришига боғлиқ. Фарзандларимизни ёшлигидан яхши хулқ-атворли, билимли қилиб тарбияласакгина, келгусида улар жамият учун фойдаси тегадиган, комил шахс бўлиб етишиши шубҳасиз.
Гулистон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг Нурли маскан мактаб-интернатидаги тарғибот тадбири ҳам айни шу мақсадда ўтказилди. Ўсмир ёшдаги ўқувчилар билан суҳбат давомида, улар ўзлари ясаган қўл меҳнатини намойиш этдилар.Ташриф давомида фаоллар қўл меҳнати намуналаридан харид қилдилар.