Инсоннинг руҳий оламидаги туйғулар, кечинмалар ҳамиша кўнгилни безовта қилади. Безовталанган қалб эса ҳамиша шеърга ошно тутинади. Озарбойжон шоири Намиқ Делидағлининг ватан соғинчи, ишқ ва айрилиқ мавзусидаги ранг-баранг битикларидан ана шундай безовталик, дард – сеҳрни туйиш мумкин. Ижод дунёсида эркин вазнда қалам тебратувчи шоирнинг ҳис-туйғулари гоҳ денгизнинг сувидай мавжланса, гоҳ сокин руҳда бўй кўрсатади.
Муаллиф: Намиқ Делидағли,
Озарбойжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
Озарбойжон Журналистлар уюшмаси аъзоси,
Таржимон: Ҳусниддин Ҳайит,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
Масъул муҳаррир: Муқимжон Нурбуваев,
Озарбойжон Ёзувчилар уюшмаси фахрий аъзоси,
Озарбойжон Журналистлар уюшмаси аъзоси,
Техник муҳаррир: Қодир Мамадалиев
Дизайнер: Миркомил Усмонов
Нашриёт – “Истеъдод зиё пресс”
Адади – 500 нусха