Кадастр соҳасида "2024 йил давомида ер ва кадастр назорати бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 937-сонли Қонуни ижроси"га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда кадастр хизмати кўрсатишни яхшилаш, соҳани рақамлаштириш, шаффофлигини таъминлаш, умумиллий бойлигимиз бўлган ерни асраб-авайлаш ва ундан оқилона фойдаланиш борасидаги ишлар юзасидан масъулларнинг маърузалари тингланди.
Матбуот анжуманида барча босма ва электрон ОАВ вакиллари, журналистлар, ижтимоий тармоқ фаоллари, блогерлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилот ва муассасалар ахборот хизматлари раҳбарларига амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.