Жиноят ишлари бўйича Боёвут туман суди тергов судьяси Б.Холматовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарори мазмун моҳияти юзасидан тушунтириши.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этиш, ҳуқуқбузарликни содир этишга сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни ижтимоий профилактика чоралари тизими орқали ҳал этиш ҳамда аҳолида шахсий хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида самарали чора-тадбирлар амалга оширилди.
Шу билан бирга маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишнинг ташкилий-профилактик асосларини замон талабларига мослаштириш, содир этиладиган қонунбузилишларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва комплекс чора-тадбирлар билан манзилли бартараф этиш орқали жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини янада ошириш долзарб вазифа сифатида намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида»ги ПФ-158-сон Фармонининг устувор мақсадларига эришиш, шунингдек, масъул давлат органлари ва ташкилотларининг республика маҳаллаларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятини 2025 йилда сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.01.00.00 Давлат, жамият ва шахс хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги умумий қоидалар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.06.00 Жиноятларнинг олдини олиш чоралари]
2024 йилда жиноят содир этилган ҳар бир маҳаллада криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда жиноятларни барвақт профилактика қилишнинг маҳаллалар кесимида чораклик манзилли чора-тадбирларини белгилаган ҳолда маҳалла — туман — вилоят даражасида унинг ижроси учун бевосита масъул раҳбарларни бириктириш ва аниқ соҳавий жавобгарликни юклаш;
криминоген вазият оғир маҳаллаларда илмий-амалий ёндашувлар асосида жойларга чиққан ҳолда мақсадли ўрганишларни ўтказиш орқали ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган асл омилларни аниқлаш ва барҳам бериш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўриш;
маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда «маҳалла еттилиги» ҳар бир вакилининг аниқ масъулиятини белгилаш, ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига янгича иш услубларини татбиқ қилиш;
аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини ошириш, жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этишга жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаолларини кенг жалб этиб бориш;
маҳаллалар жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш, фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳар қандай тажовузларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситаларни кенг жорий этиш;
маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича ҳар бир масъул идора ва муассаса томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижалари юзасидан қатъий сўров тизимини йўлга қўйиш ҳамда ушбу масалага масъулиятсизлик билан ёндашган раҳбарларга таъсир чораларини кўриб бориш.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.06.00 Жиноятларнинг олдини олиш чоралари]
2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага* мувофиқ;
Маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда янгича ёндашувлар асосида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимини ташкил этиш бўйича вилоят даражасидаги манзилли чора-тадбирларнинг намунавий «йўл харитаси» 2-иловага* мувофиқ;
Туман (шаҳар) маҳаллаларида криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирларнинг намунавий «йўл харитаси» 3-иловага* мувофиқ;
Маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирларнинг намунавий «йўл харитаси» 4-иловага* мувофиқ;
2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг самарали тизимини шакллантиришга қаратилган асосий мақсадли кўрсаткичлар (кейинги ўринларда — мақсадли кўрсаткичлар) 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) тегишли идоралар ҳамда илмий ташкилот ва таълим муассасалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда уч ҳафта муддатда ҳар бир ҳудуд ва криминоген вазият оғир маҳалла кесимида мазкур қарорга асосан, 2025 йил биринчи чораги учун ҳудудий «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва ижрога қаратишни таъминласин.
Дастур ва ҳудудий «йўл хариталари»да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришиш юзасидан масъулият давлат органлари, муассасалари ва маҳаллий ҳокимликларнинг шахсан биринчи раҳбарларига юклатилсин.
Бунда ҳар бир марказий давлат органи ва муассаса раҳбари томонидан Дастур ва ҳудудий «йўл хариталари» ижроси устидан доимий ва таъсирчан идоравий назорат ўрнатилсин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]
Бунда бевосита жойларга чиққан ҳолда:
жиноят содир этилаётган маҳаллалардаги криминоген вазиятга таъсир қилаётган асл омилларни ўрганиш ҳамда уларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, манзилли профилактика тизимини йўлга қўйишга қаратилган илмий асослантирилган таклифларни 2025 йилнинг иккинчи чораги учун ишлаб чиқиладиган ҳудудий «йўл хариталари»га киритиш;
маҳаллалардаги криминоген вазиятга таъсир қилаётган асосий омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли методикаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, шунингдек, бунинг натижалари юзасидан бириктирилган илмий ташкилот ва таълим муассасаларидан соҳага масъул идоралар билан тенг равишда сўров қилиш чоралари кўрилсин.
Мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи (Б. Валиев, Б. Абдуллаев):
масъул вазирлик ва идоралар мутахассисларини жалб қилган ҳолда Мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи таркибини шакллантирсин ва 2025 йилда маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси борасидаги ишларнинг натижадорлигини, шу жумладан, жойларга бевосита чиққан ҳолда тизимли мониторинг қилиб бориш ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати устидан назоратни таъминласин;
Дастур ва ҳудудий «йўл хариталари»да назарда тутилган чора-тадбирларнинг изчил, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини ҳамда ҳуқуқ-тартибот идораларининг илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан жойларда амалга оширилаётган ўрганишлар ва уларнинг натижадорлигини доимий равишда қатъий назорат қилиб борсин;
ҳар ой якунида криминоген вазият оғир ва жиноят содир этилган маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи ва натижадорлиги бўйича барча масъул идора ва муассасалар билан танқидий муҳокамалар ўтказилишини ҳамда ушбу масалага масъулиятсизлик билан ёндашган раҳбарларга нисбатан лавозимидан озод этишгача бўлган таъсир чоралари кўриб борилишини йўлга қўйсин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.01.00.00 Давлат, жамият ва шахс хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги умумий қоидалар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.06.00 Жиноятларнинг олдини олиш чоралари]
Бунда шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
масъул раҳбарлар зиммасига ўз ҳудудларида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини ташкил этиш намунасини яратиш, ҳудудий «йўл хариталари»нинг тўлақонли ижро этилишини таъминлаш ҳамда ижтимоий профилактика тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича қатъий шахсий жавобгарлик юкланади;
масъул раҳбарларнинг криминоген вазият оғир маҳаллаларда эришилган натижалари уларнинг фаолиятини баҳолашда инобатга олиниб, ҳар ой якунида — ички ишлар вазири ҳузурида, ҳар чорак якунида — Бош прокурор ҳузурида, ҳар ярим йилда Бош вазир ҳузурида тегишли республика раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилинади, ҳар бир маҳалла кесимида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилади ҳамда рағбатлантириш ёки интизомий жазо чоралари белгиланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.01.00.00 Давлат, жамият ва шахс хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги умумий қоидалар;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.06.00 Жиноятларнинг олдини олиш чоралари]
а) вилоятлар марказлари ва криминоген вазият оғир туман (шаҳар)лар маҳаллаларида хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари профилактика кичик инспектори лавозимини киритиш ҳамда унинг зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни юклаш:
меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар, мактаб битирувчилари ҳамда талабалар билан ижтимоий профилактика чоралари доирасида манзилли ишларни амалга ошириш;
маҳаллалар ҳудудида содир этиладиган айрим турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича белгиланган тартибда баённомалар тузиш;
б) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари таркибида қуйидаги тузилмаларни ташкил этиш ҳамда манзилли фаолиятини йўлга қўйиш:
меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш, маҳалла профилактика инспекторларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда аниқланган муаммоларни масъул идоралар билан ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш вазифасини амалга оширувчи миграцион профилактика бўлинмаларини;
маҳалла профилактика инспекторлари томонидан аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланган шахсларни махсус қабулхоналарга олиб бориш вазифасини амалга оширувчи туманлараро маъмурий конвой гуруҳларини;
в) маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан эътиборан ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимини тугатиш ҳамда бўшаётган штат бирликлари ҳисобидан мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган янги лавозим ва тузилмаларни ташкил этиш;
г) ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида синов тариқасида криминоген вазият оғир ҳудудлардаги профилактика бўлинмаларида Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан маъмурий амалиёт гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш ва улар зиммасига профилактика инспекторларига тушган мурожаатлар юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳужжатларини ўрганиб, таркибида маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлган ҳолатлар юзасидан белгиланган ҳужжатларни расмийлаштириш вазифасини юклаш;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.07.00 Миллий гвардия органлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]
д) айрим ҳудудларининг криминоген вазият оғир маҳаллаларида ташкилий-штат тузилмаси асосида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда бештагача маҳаллани микроҳудудларга бирлаштирган ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тезкор ҳаракатланиш тизимини жорий этиш.
Бунда:
маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани ташкилий-штат тузилмасига, қоида тариқасида, микроҳудудга хизмат кўрсатувчи профилактика (катта, кичик) инспекторлари, хотин-қизлар масалалари бўйича, пробация, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва патруль-пост хизматлари инспекторлари ҳамда тезкор-қидирув хизмати ходими киритилиб, Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмаларининг нарядлари доимий равишда хизмат олиб бориши ташкил этилади;
микроҳудудларда кунлик жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шу жумладан, ижтимоий профилактика тизимини жойида ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиб бориш мақсадида ички ишлар органлари профилактика бош инспектори лавозими жорий этилади ҳамда унинг зиммасига маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани фаолиятига раҳбарлик қилиш вазифаси юкланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
енгил тан жароҳати, майда безорилик, оилавий (маиший) зўравонлик, гиёҳвандлик воситалари ва алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний муомаласи билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар «E-ma’muriy ish» ахборот тизимида рўйхатдан ўтган вақтнинг ўзида ҳуқуқбузар (жабрланувчи)ларга нисбатан автоматик тарзда «E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизимида ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш бўйича хулоса шакллантирилади ва ижрога қаратилади;
ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахсларга нисбатан шакллантирилган ҳар бир хулосалар ижроси устидан кунлик идоравий назорат механизмлари жорий этилади;
маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикасини амалга оширувчи субъектлар ва кўмаклашувчи шахсларнинг фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларига (KPI) ижтимоий профилактика тадбирлари натижалари киритилади ҳамда баҳолашда алоҳида инобатга олинади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.11.00 Ҳимоя ордери;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
икки ой муддатда «E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизимини «E-ma’muriy ish» ахборот тизимига интеграция қилиш ҳамда мазкур қарорга мувофиқ ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахсларга нисбатан автоматик тарзда хулоса шакллантириш имкониятини яратиш чораларини кўрсин;
икки ой муддатда ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига ҳимоя ордерини расмийлаштириш ваколатини ҳамда патруль-пост хизмати саф бўлинмалари (бригада, батальон, отряд) командирлари ва уларнинг ўринбосарларига патруль-пост хизмати инспекторлари томонидан тузилган маъмурий баённомалар юзасидан қарор қабул қилиш ваколатини беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
мазкур қарорга мувофиқ киритилаётган профилактика кичик инспекторлари лавозимларини жамлаш мақсадида 2025 йил 1 апрель кунига қадар ички ишлар органларининг амалдаги малакали ходимлари орасидан номзодларни махсус касбий тайёргарлик курсларида қисқартирилган уч ойлик ўқув дастури бўйича ўқитишни таъминласин;
профилактика инспекторлари ва профилактика катта инспекторлари лавозимларига биринчи навбатда камида бир йил давомида профилактика кичик инспектори лавозимида хизмат қилаётган, туман (шаҳар) ички ишлар органи раҳбарининг жамоат хавфсизлиги хизмати бўйича ўринбосари ва профилактика бўлинмаси бошлиғи лавозимларига — ижобий натижаларга эришган профилактика бош инспектори лавозимида хизмат қилаётган ходимларни тайинлаш тартибини жорий қилсин.
БАХРОМ ХОЛМАТОВ,
Жиноят ишлари бўйича
Боёвут туман суди тергов судьяси