Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ҳудудий комиссия фаолияти ўрганилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 14 июль куни Миллий марказнинг масъул ходими томонидан ҳудудий комиссия таркибига кирувчи ташкилотлар фаолиятида бир қатор ўрганишлар олиб борилди.
Жумладан ҳудудий комиссия;
ИИБнинг кинология хизмати ва Эксперт криминалистика маркази;
вилоят наркология диспансери;
мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси;
олий таълим, фан ва иновациялар бошқармаси;
ёшлар ишлари бошқармаси;
Ўзбекистон маҳалалари уюшмаси вилоят бошқармаси фаолияти ўрганиб чиқилди. |










Ўрганиш жараёнида асосий эътибор “Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича миллий стратегияни амалга ошириш юзасидан 2024-2025 йилларга мўлжалланган миллий дастур”нинг ижроси доирасида амалга оширилган ишларга қаратилди.
Видео - https://t.me/SV_LIVE/33118
ОАВ мухбири
Ганиев Амирбек