
Кадастр агентлигининг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан 2025 йил давомида Кадастр агентлиги Сирдарё вилоят бошқармасининг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган ер ва кадастр назорати соҳасида 2 294 та жисмоний ва юридик шахслар томонидан 380,2 гектар ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланган,
Шундан:
🟣47 та холатда 276,3 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар,
🟣2 073 та ҳолатда 25,1 гектар аҳола пунклари ерларидан, 138 та ҳолатда 23 гектар саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ерларидан,
🟣25 та ҳолатда 0,2 гектар сув фонди ерларидан
🟣17 та ҳолатда 55,6 гектар захира ер майдонлардан ташкил этади.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 2 294 та жисмоний ва юридик шахсларга ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ноқонуний қурилишларни бартараф этиш бўйича огоҳлантиришлар берилган, Огоҳлантириш натижасида 1798 та ҳолатда жисмоний шахслар томонидан 71,8 гектар томорқа сифатида фойдаланган ер майдонлари ва ноқонуний қурилган иморатлар ихтиёроий равишда ўз ҳисобидан бартараф этилиши таъминланди.