Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан “Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш — коррупциянинг олдини олиш омили” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.
Анжуман давомида божхона органларида коррупциянинг олдини олиш, хизмат фаолиятида очиқликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.



Қайд этилганидек, сўнгги йилларда божхона тизимида рақамлаштириш жараёнлари жадаллаштирилиб, ташқи савдо юкларини расмийлаштириш тўлиқ электрон шаклга ўтказилди. Бу эса инсон омилини сезиларли даражада камайтириш, хизмат кўрсатиш тезкорлигини ошириш ва коррупция хавфларини қисқартиришга хизмат қилмоқда.
Шу билан бирга, рақамли хизматларни кенг жорий этиш орқали тадбиркорлар ва фуқаролар учун янада қулай ва шаффоф муҳит яратилмоқда.
Бошқарма томонидан шахсий таркиб ўртасида коррупцияга қарши профилактик ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан:
Шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали 20 та чиқиш ташкил этилиб, аҳоли ва тадбиркорларга божхона соҳасидаги янгиликлар ва имкониятлар ҳақида зарур маълумотлар етказилди.
Бу каби ишлар жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ҳамда тизимга бўлган ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Матбуот анжуманида иштирокчилар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан атрофлича ва очиқ жавоблар қайтарилди. Шунингдек, келгусида очиқлик сиёсати ва жамоатчилик билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Анжуман якунида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, рақамли хизматларни янада кенгайтириш ҳамда инсон омилини камайтириш коррупцияга қарши курашишда энг муҳим омиллардан бири экани алоҳида таъкидланди.
Мазкур матбуот анжумани божхона тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса рақамлаштириш ва очиқликни таъминлаш борасидаги ишлар изчил ва самарали йўлга қўйилганини кўрсатди.
Айниқса, хизматларнинг тўлиқ электрон шаклга ўтказилиши, профилактик ишлар ва жамоатчилик билан мулоқотнинг кучайтирилиши тизимда шаффофликни таъминлашга хизмат қилаётган муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Бундай ёндашувлар нафақат коррупция хавфини камайтиради, балки тадбиркорлар ва аҳоли учун қулай, ишончли ва замонавий хизматлар муҳитини яратишга замин бўлади.
ОАВ МУХБИРИ
ГАНИЕВ АМИРБЕК