Вернуться назад Распечатать

Янгиер шахар Наврузобод МФЙ ҳудудида тунги профилактик рейд тадбирлари ўтказилди.

Янгиер шаҳрида тунги профилактик рейд тадбирлари ўтказилди
 

Жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Янгиер шаҳри Наврузобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тунги профилактик рейд тадбирлари ташкил этилди.

Тунги профилактик рейд давомида ҳудудда жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда тунги вақтда назоратсиз юрган вояга етмаганларни аниқлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 Тадбир жараёнида Наврузобод МФЙ ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар масканлар, ички кўчалар ҳамда аҳоли гавжум жойлар белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Шунингдек, фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, тунги вақтда жамоат тартибига риоя қилиш, ёшлар назоратини кучайтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

 Рейд давомида аниқланган камчиликлар юзасидан белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилди. Шу билан бирга, ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни мунтазам давом эттириш белгиланди.

 Тунги профилактик рейдларнинг асосий мақсади — фуқаролар осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олишдан иборат.