Вернуться назад Распечатать

УЮШМАГАН ЁШЛАР БИЛАН МАНЗИЛЛИ ИШЛАШ — АМАЛДА

 
Бугун Янгиер шаҳрида уюшмаган ёшлар билан манзилли ишлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун ўқув марказлари ҳамда тадбиркорлик субъектларига пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур давомида иштирокчилар ўқув марказларидаги таълим жараёнлари, ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, ёш тадбиркорларнинг фаолияти ва амалга ошираётган лойиҳалари билан яқиндан танишдилар.
 
Тадбир давомида ёшлар бандлиги, касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашилиб, журналист ва блогерларнинг саволларига масъуллар томонидан жавоблар берилди.

Мазкур пресс-тур ёшлар учун яратилаётган имкониятларни очиқ ва холис ёритиш ҳамда илғор тажрибаларни оммалаштиришга хизмат қилади.


ОАВ МУХБИРИ
ГАНИЕВ АМИРБЕК