Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъуллари томонидан вилоятда инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ўзлаштирилиши бўйича Ховос туманидаги “Textile fashion” МЧЖда сайёр учрашув ташкил этилди.
“Textile fashion” МЧЖ томонидан фаолиятини кенгайтириб, янги 3 та лойиҳа бўйича матони бўяш, мато ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш билан қўшимча 1200 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилмоқда.
Бугунги кунда мазкур лойиҳалар бўйича ўзлаштириладиган инвестиция маблағлари доирасида олиб келинадиган технологик асбоб-ускуналар бўйича хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда.
Учрашувда корхонанинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан амалга ошириладиган асосий йўналишлар белгилаб олинди.