«Қадрли хамшаҳарлар, шаҳримизнинг фаол раҳбар ва ходимлари! Сиз азизларга шуни маълум қиламанки, Гулистон шаҳрида олиб борган фаолиятим 2024 йилнинг 5 феврал куни ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан биргаликда ўтган давр мобайнида гўзал шаҳримизнинг фаровонлиги йўлида олиб борган фаолиятимиздан юксак ғурур ҳис қиламан.
Гулистон шаҳри ҳамиша мен учун қадрдон бўлиб қолаверади. Ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўча, Гулистоннинг меҳнаткаш аҳолиси қалбим тўридан жой олди. Юртимиз фаровонлиги йўлида ҳар қандай вазиятда ҳам елкама-елка туриб фаолият олиб бордингиз. Бунда сизларнинг меҳнатингиз беқиёс. Бунинг учун барчангизга катта раҳмат деб қоламан. Сизлар билан ишлаш мен учун юксак ғурур, фахр ва ифтихор туйғусини ҳис қилиш имконини берди.
Фаолиятим давомида, иш жараёнида кимнидир ранжитган бўлсам барчаларингиздан узр сўрайман. Мен учун доимо азиз ва қадрли инсоним бўлиб қоласиз. Меҳнатларингиздан рози бўлинг. Келгусидаги иш фаолиятингизда омад ва зафарлар тилайман»,