Вернуться назад Распечатать

Сирдарё туманида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилди

photo-2024-02-24-11-25-30

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари Сирдарё туманида жойлашган “Wellfedhouse” МЧЖда бўлиб, корхоналарни озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш лойиҳалари билан яқиндан танишилди.

Корхона томонидан бугунги кунда 35 хил турдаги ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, 30 нафар иш ўрни яратилган ҳамда келгусида янги лойиҳалар доирасида кондитер ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Ўрганиш давомида божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар ва амалдаги божхона имтиёзлари юзасидан тушунчалар берилиб, божхона йўналишидаги масалалар бўйича тадбирлар белгилаб олинди.

 photo-2024-02-24-11-25-31-2 photo-2024-02-24-11-25-31 photo-2024-02-24-11-25-32-2 photo-2024-02-24-11-25-32 photo-2024-02-24-11-25-33