Вернуться назад Распечатать

Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида семинар ўтказилди.

Сирдарё вилояти Божхона бошқармасида “Ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, фойдаланиш, йўқ қилиш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланадиган объектларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш” мавзусида ўтказилган семинарда Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар ҳамда Божхона бошқармаси раҳбарияти, Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда Тоғ-қон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ходимлари, вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган божхона ва ўз омборлари мудирлари иштирок этдилар.

Сўзга чиққанлар томонидан обйектларда ёниш ва портлаш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда мутасадди раҳбар ходимларнинг вазифа ва мажбуриятларига масъулиятли бўлиши лозимлиги таъкидланиб, масъулларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида, ўқув филмлар ва кўргазмали тақдимотлар намойиш қилинди.

photo-2024-02-28-21-33-22-2 photo-2024-02-28-21-33-22 photo-2024-02-28-21-33-23-2 photo-2024-02-28-21-33-23 photo-2024-02-28-21-33-24 photo-2024-02-28-21-33-25-2 photo-2024-02-28-21-33-25 photo-2024-02-28-21-30-32 photo-2024-02-28-21-33-26 photo-2024-02-28-21-33-27

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси талабларининг вилоятимиз ҳудудида ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар бўйича тегишли хизматларга таклиф, тавсия ва кўрсатмалар берилиб, муҳокамага киритилган ҳолда бахс мунозаралар ҳамда савол-жавоблар қилинди.