Аёл – гўзаллик, чексиз меҳр-муҳаббат ва садоқат тимсоли, у бор масканга файз киради. У бир вақтнинг ўзида севимли рафиқа, жонкуяр она, ораста уй бекаси бўлиши билан бирга жамият ва давлат бошқарувида ўз ўрнига эга бўлган инсондир.


8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Сирдарё вилоят адлия бошқармасида ташкил этилган байрам тадбири ташкил қилинди.


Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари А. Шайжигитов тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларини улуғ айём билан самимий табриклаб, аёлларнинг жамиятда, оилада тутган ўрни беқиёс эканлигини алоҳида эътироф этди.



Тадбир давомида бошқарма йигитлари томонидан шеърлар ўқилиб, байрам табриклари ва эзгу тилаклар билдирилди.



8 март байрами адлияга ўзгача шукуҳ ва баҳор тароватини олиб кирди.
манба: Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ахборот хизмати