Вернуться назад Распечатать

Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки

Бугун, 16 март куни Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармалари ҳамда унинг туман шаҳар бўлим, филиалларида «Наврўз» умумхалқ байрамини нишонлаш, муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаломзорлаштириш тадбирларини давом эттириш мақсадида "Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" шиори остида хайрия ҳашари ўтказилди.

 photo-2024-03-16-12-02-00-2 photo-2024-03-16-12-02-00 photo-2024-03-16-12-02-02-2 photo-2024-03-16-12-02-02 photo-2024-03-16-12-02-03

Орасталик ва озодалик азалдан халқимизга хос фазилатлардан бири. Шу сабабдан ҳар йили Наврўз байрами арафасида мамлакатимизда умумхалқ ҳашари ташкил этилиб, шу куни маҳаллалар, кўчалар, аҳоли турар-жойлари ободонлаштирилади, ариқ-зовурлар тозаланади ҳамда жамоат жойлари тартибга келтирилади.

Кадастрда ҳам шу мақсадларни ўзида жамлаган ҳолда бўлиб ўтган хайрия ҳашари юқори савияда ташкил этилди, унда ҳар бир ходимлар ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этмоқда.