Адлия вазирлиги ташаббуси билан республика бўйлаб ўтказилаётган "Зиё улаш" акцияси Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида давом этди. Туман марказидан қарийиб 40 км узоқликда жойлашган «Бўстон» маҳалласида бугун кутубхона ташкил қилинди.
Кутубхонанинг очилиш тадбирида туман ҳокими А. Мирзаев, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди.
“Зиё улаш” челленжи доирасида кутубхонага Президент асарлари, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, ҳуқуқий ва болалар адабиётига оид 800 га яқин китоблар шунингдек, адабиётларнинг электрон ва аудио шакли жамланмаси совға қилинди.
Кутубхонада аҳоли, айниқса, ёшлар бўш вақтини унумли ўтказиши учун барча шароитлар яратилди. Китоблар билан бирга китоб жавонлари, компьютер жамланмаси тақдим этилди.