Вернуться назад Распечатать

Сирдарё туманидаги “Сирдарё” чегара божхона постида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Сирдарё” чегара божхона пости орқали контрабанда йўли билан кириб келган ионлаштирувчи нурланиш манбалари аниқланганда фавқулодда вазиятлар Давлат қуйи тизимининг (ФВДқТ) хизматлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Махсус-тактик ўқув машғулотида божхона, чегара, вилоят ФВБ, ИИБ, МГ ва ССБ, СЭО ва ЖСБ хизматлари ҳамда махсус техникалар жалб қилинди.

photo-2024-04-19-01-59-30-2 photo-2024-04-19-01-59-30 photo-2024-04-19-01-59-31-2 photo-2024-04-19-01-59-31 photo-2024-04-19-01-59-32-2 photo-2024-04-19-01-59-32 photo-2024-04-19-01-59-33-2 photo-2024-04-19-01-59-33 photo-2024-04-19-01-59-34 photo-2024-04-19-01-59-35

Ўқув машқида божхона постида аниқланган санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбалари ёхуд уларнинг контрабандаси билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракатларни мувофиқлаштириш  ва ходимлар ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида назарий ва амалий машғулотлар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.