Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Раджабов Бекзод билан суҳбат мобойнида олинган маълумотларга кўра, 2024 йилнинг 6 ойи давомида Сирдарё вилоятида кадастр паспортини шакллантириш учун жисмоний ва юридик шахслар томонидан 16 минг 855 та аризалар келиб тушган ҳамда уларнинг 9 минг 909 тасига кадастр паспорти расмийлаштирилиб берилган.
Шунингдек мурожаатларнинг 6 минг 302 та аризаларда камчиликлар мавжудлиги сабабли рад этилган ва 210 тасида аризачилар томонидан кадастр паспорти учун давлат божи тўлов жараёнида бўлса, қолган 434 аризалар кўриб чиқилмоқда.
Энг кўп кадастр паспортлари расмийлаштириш туман, шаҳар кесимида кўрайдиган бўлсак энг юқори кўрсаткич вилоятнинг Гулистон шаҳрига 1 656 та, Сирдарё туманига 1 091 та, Боёвут туманига 1 001 та ҳисобига тўғри келмоқда.
Кадастр паспортини расмийлаштириш учун келиб тушган аризалар қандай ҳолларда рад этилади ?
Кадастр паспорти учун келиб тушган аризалар қуйидаги ҳолларда рад этилади. Жумладан “Кадастр паспортини шакллантириш учун сўровномада нотўғри маълумотларни кўрсатилганлиги, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмагани, ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилгани сабабли бино-иншоотларга кадастр паспорти рад этилади.
Кадастр паспорти нечи кунда расмийлаштириб берилади ?
Кадастр паспортини расмийлаштириш муддатига келадиган бўлсак Кўчмас мулк объектларининг турар-жой фондига оид қисмига Кўп квартирали уйдаги квартираларга 3 иш куни мобайнида, Якка тартибдаги турар жойларга 5 иш куни мобайнида расмийлаштириб берилади ҳамда Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига Умумий майдонидан келиб чиқиб 5 иш кунидан 25 иш куни мобойнида кадастр паспорти расмийлаштириб берилади.
Кадастр паспорти қандай ҳужжат ?
Кадастр паспорти – кўчмас мулк объекти тўғрисидаги умумий маълумотлар ва объектнинг кадастр рақамини ўз ичига олган электрон ҳужжат ҳисобланди. Шунингдек Кадастр паспорти Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарорида асосида шакллантирилади.
Сирдарё вилоятида нечта кўчмас мулк объектлари мавжуд ?
Бугунги кунда Сирдарё вилояти жами 213 896 кўчмас мулклар мавжуд бўлиб шундан 151 555 таси якка тартибда турар жойлар, 39 047 таси кўп қаватли уйлардаги квартиралар, 16 369 таси нотурар объектлар ҳамда 6 925 таси бўш ер майдонларини ташкил этади дейди Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Раджабов Бекзод.