Вернуться назад Распечатать

Қонликўлда 33 нафар боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди

Туманда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга қаратилган эзгу амалларнинг кўлами кенгайиб бормоқда. Хусусан, бугун бу ерда эҳтиёжманд оилаларнинг 33 нафар фарзандига суннат тўйи ўтказиб берилди.

photo-2024-09-19-01-57-01 photo-2024-09-19-01-57-02-2 photo-2024-09-19-01-57-02 photo-2024-09-19-01-57-03-2 photo-2024-09-19-01-57-03 photo-2024-09-19-01-57-04-2 photo-2024-09-19-01-57-04

Унда Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдурахим Умаров, Қонликўл тумани ҳокими Бахрам Султанов, кенг жамоатчилик қатнашди.

Тўй болаларнинг ҳар бирига велосипед, ширинликлар, бош-оёқ сарпо совға қилинди. Эртак қаҳрамонлари иштирокидаги томошалар, маданият ходимларининг мусиқий чиқишлари тадбирга яна-да кўтаринкилик бағишлади.