Вернуться назад Распечатать

Аҳоли даромадини ошириш мақсадида ўрганиш олиб борилди.

Давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда оилаларни даромадини ошириш ва иш билан таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича берган топшириқларига асосан Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи Д. Рузматов бошчилигида Янгиер шаҳар «Маърифат» МФЙ еттилиги билан биргаликда, маҳалладаги ушбу тоифадаги оилалар шароити ўрганилди.
photo-2024-09-19-02-00-53 photo-2024-09-19-02-00-54 photo-2024-09-19-02-00-57-2

Шунингдек, Сайхунобод тажрибаси асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва томорқадан унумли фойдаланиш яъни уй шароитида томорқага иссиқхона қуриб полиз экинлари, сабзавот махсулотларини етиштириш орқали ва чорвачилик билан шуғулланиб даромад олиш ўзини ўзи банд қилиш борасида батафсил тушунтирилди.

Ҳар бир оилани даромадини ошириш ва томорқадан унумли фойдаланиш бўйича, касбга ўқитиш ва ишга жойлаш, тадбиркорлик бошлашига кўмаклашиш, соғлиғини тиклаш ҳамда бошқа масалалар юзасидан вазифалар белгилаб олинди,