Қишлоқ хўжалигида янги давр
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2025 йил 12 сентябрь куни муҳим ҳужжатни – ПФ–172-сон Фармонни имзолади. Фармоннинг номи бироз расмий кўринсада, унинг мазмуни оддий халқимиз, фермер ва деҳқонлар учун бевосита фойдали. Чунки бу ҳужжат қишлоқ хўжалиги ерлари самарали фойдаланилиши, ҳосилнинг узлуксиз етиштирилиши ва бўш ётган майдонларнинг бекорга қолмаслиги ҳақида.
Ер — энг катта бойлигимиз
Ҳаммамиз биламиз: ер бўлмаса, нон ҳам бўлмайди. Шу боис давлатимиз раҳбари ердан унумли фойдаланиш, уни асраш ва бўш қолиб кетишига йўл қўймасликни асосий вазифа қилиб қўйди.
Бугунги кунда баъзи ҳудудларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг бир қисми бекор ётиб қолаётгани сир эмас. Энди бу масалага қатъий тартиб жорий этилди: бўш қолган ерлар давлат кадастрида қайд қилинади ва қисқа муддатда аукционга чиқарилади.
Бўш ерлар бекор қолмайди. Ҳокимликлар мавжуд бўш ерларни 10 кун муддатда давлат ер кадастрида қайд этилади ва яна 10 кун ичида электрон аукцион савдоларига чиқарилади.
Аукциондан тушган пул суғориш тизимларини яхшилаш, янги технологиялар жорий этиш ва аграр инфратузилмани ривожлантиришга сарфланади.
Шунингдек ерлар фақат ижарага берилади. Қишлоқ хўжалиги ерлари «эгалик» қилинмайди, фақат узоқ муддатли ижара асосида берилади. Ўзбекистон фуқаролари учун — 30 йил, хорижий инвесторлар учун — 25 йил. Қолаверса ерларни қайта ижарага бериш тартиби ҳам жорий этилди. Эндиликда фермер ўзи ишлата олмайдиган ерини қонуний равишда бошқаларга ижарага бера олади.
Ер — бу бизнинг нонимиз, тирикчилигимиз. Эндиликда ушбу янги фармони орқали бу бебаҳо бойликка нисбатан янада адолатли ва оқилона муносабат ўрнатилади. Энди ҳар бир қарич ер ўз эгасига эга бўлиб, халқ манфаатига хизмат қилади.
“Ерни асрайлик, ерни эъзозлайлик — нонимиз мўл, дастурхонимиз тўкин бўлади!”
Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси шўба бошлиғи B.Sultonov
Читайте также:



