Мурожаат учун:
@SirdaryoLive_bot
@SirdaryoLive_UZ
Sirdaryoda va O‘zbekistonda ro‘y berayotgan eng so‘nggi yangiliklar va xabarlar, jamiyat, iqtisodiyot, madaniyat, sport, texnologiya oid qiziqarli maqolalar. » Сирдарё вилояти адлия бошқармаси » Гулистон шаҳар адлия бўлимида очиқлик ва шаффофликка бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Гулистон шаҳар адлия бўлимида очиқлик ва шаффофликка бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

03 март 2026, Вторник
110
0

Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан “Адлия идоралари фаолияти очиқлиги ва шаффофлиги — коррупциянинг олдини олиш омили” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.

 

Анжуманда адлия бўлими бошлиғи Сафaрбой Тўғайев адлия органлари фаолиятида очиқлик тамойилларини янада кучайтириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, давлат хизматларини рақамлаштириш ҳамда фуқароларга қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди.

 

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда адлия соҳасида фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мурожаатларнинг шаффоф ва адолатли кўриб чиқилишини таъминлаш, ортиқча қоғозбозликни қисқартириш ҳамда хизмат жараёнларини рақамли платформалар орқали амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса инсон омилини камайтириш ва коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Шунингдек, тадбир давомида коррупцияга қарши курашиш фақат назорат ёки жазо чоралари билан эмас, балки очиқлик, жамоатчилик назорати ва ахборотдан эркин фойдаланиш орқали самарали таъминланиши таъкидланди. Адлия идоралари фаолиятининг жамоатчиликка очиқлиги — ишонч ва адолат мезони экани алоҳида қайд этилди.

Матбуот анжумани давомида ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга атрофлича ва асосли жавоблар қайтарилиб, очиқликни таъминлаш, мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда рақамли хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича режалар юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилди.

 


✍️ Таҳририят фикри

Мазкур матбуот анжумани адлия тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар изчил ва тизимли характерга эга эканини кўрсатди. Фуқаролар билан мулоқотнинг кучайиши, рақамли хизматлар ривожи ва жамоатчилик назоратининг кенгайиши — адолатли ва ишончли тизим шаклланаётганидан далолат беради.

Бундай очиқ форматдаги учрашувлар давлат идоралари ва жамоатчилик ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.



ОАВ МУХБИРИ
ГАНИЕВ АМИР
Обсудить

Читайте также:

Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Бизнинг жамоамиз
Ҳамкорлар