Мурожаат учун:
@SirdaryoLive_bot
@SirdaryoLive_UZ
Sirdaryoda va O‘zbekistonda ro‘y berayotgan eng so‘nggi yangiliklar va xabarlar, jamiyat, iqtisodiyot, madaniyat, sport, texnologiya oid qiziqarli maqolalar. » Хокимлик » Янгиер шаҳрида очиқлик ва шаффофлик масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Янгиер шаҳрида очиқлик ва шаффофлик масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

11 март 2026, Среда
72
0

 

11 март куни Янгиер шаҳрида оила ва хотин-қизлар тизимида “Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупцияни олдини олиш” масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир Янгиер шахар хокимлиги томонидан ташкил этилди.

Матбуот анжуманида шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Барно Бекназарова ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этди.

Тадбир давомида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, айниқса, уй-жой билан боғлиқ масалаларда фуқароларга кўмак бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, уй-жой учун субсидиялар ажратиш тартиби, мазкур жараённинг қонунчилик талаблари асосида амалга оширилиши ва унинг шаффофлигини таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

 

Қайд этилганидек, субсидия ажратиш жараёни замонавий электрон тизимлар орқали, инсон омили аралашувисиз амалга оширилмоқда. Бу эса фуқаролар учун тенг имкониятлар яратиш, адолатлиликни таъминлаш ҳамда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек, анжуман давомида оила ва хотин-қизлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш механизмлари, ижтимоий ҳимоя ва қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.

Тадбир якунида журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан батафсил ва очиқ жавоблар қайтарилди. Бу эса давлат идоралари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги очиқ мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
 


✍️ Таҳририят фикри

Мазкур матбуот анжумани давлат бошқаруви тизимида очиқлик ва шаффофлик тамойилларини таъминлаш, жамоатчилик билан мулоқотни кучайтириш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ташаббуслардан бири бўлди.

Айниқса, уй-жой субсидияларини электрон тизим орқали тақсимлаш амалиёти фуқаролар учун адолатли ва шаффоф муҳит яратишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда. Бундай очиқ мулоқотлар жамоатчилик ишончини ошириш ва давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини янада юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.


ОАВ МУХБИРИ
ГАНИЕВ АМИРБЕК

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Бизнинг жамоамиз
Ҳамкорлар