Сизнинг ҳар бир мурожаатингиз биз учун муҳим!
Ҳурматли фуқаролар!
Агар Сизнинг ер-мулк ҳуқуқларингизга оид масалаларингиз, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларингиз давлат рўйхатидан ўтказиш ёки бошқа кадастр хизматлари билан боғлиқ қонуний ишларингиз белгиланган муддатда ҳал этилмаса, бюрократик тўсиқлар ёки асоссиз сарсонгарчилик ҳолатларига дуч келсангиз, шунингдек Сизнинг мурожаатларингиз эътиборсиз қолган бўлса — бу каби ҳолатлардан хабардор бўлиш ва уларни бартараф этиш биз учун муҳим ҳисобланади.
Шу муносабат билан Сиздан илтимос қиламизки, кадастр соҳасидаги муаммоларингиз юзасидан, шунингдек, бирор бир кадастр ходимининг ноқонуний ишлари тўғрисида хабар топсангиз бевосита Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг (67) 236-50-05 ишонч телефонига ёки Менинг шахсий рақамимга (90) 515-06-88 мурожаат қилинг.
Сизнинг ҳар бир мурожаатингиз биз учун муҳим!
Адолатли, шаффоф ва қонуний хизмат кўрсатиш – бизнинг устувор вазифамиздир.
Ҳурмат билан Давлат кадастрлари палатаси
Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи
Равшан Нишанов
Читайте также:


