2023 йил давомида 20 мингдан ортиқ кадастр паспортлари расмийлаштириб берилди
Кадастр паспорти қандай ҳужжат ?
Кадастр паспорти – кўчмас мулк объекти тўғрисидаги умумий маълумотлар ва объектнинг кадастр рақамини ўз ичига олган электрон ҳужжат ҳисобланди.
Кадастр паспорти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида асосида шакллантирилади дейди Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Бегзод Абдужалилович.
Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Бегзод Абдужалилович билан суҳбат мобойнида олинган маълумотларга кўра, 2023 йил мобойнида Сирдарё вилоятида Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармасининг ҳудудий филиалларига кадастр паспортини шакллантириш масаласида
27 минг 756 та мурожаат келиб тушган ҳамда уларнинг 20 минг 057 таси ижобий ҳал этилиб, кадастр паспорти расмийлаштирилиб берилган.
Мурожаатларнинг 7 минг 437 таси камчиликлар мавжудлиги сабабли яни “Кадастр паспортини шакллантириш учун сўровномада нотўғри маълумотларни кўрсатилганлиги, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмагани, ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилгани сабабли бино-иншоотларга кадастр паспорти расмийлаштирилмаган бўлса 257 таси тўлов жараёнида турибди.
Энг кўп кадастр паспортлари расмийлаштириш туман, шаҳар кесимида кўрайдиган бўлсак энг юқори кўрсаткич вилоятнинг Гулистон шаҳрига 4 260 та, Гулистон туманига 3489 та, Сирдарё туманига 3 088 та ҳисобига тўғри келмоқда.
Кадастр паспорти нечи кунда расмийлаштириб берилади ?
Кадастр паспортини расмийлаштириш муддатига келадиган бўлсак Кадастр паспорти Кўчмас мулк объектларининг турар-жой фондига оид қисмига Кўп квартирали уйдаги квартираларга 3 иш куни мобайнида, Якка тартибдаги турар жойларга 5 иш куни мобайнида, Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига
Умумий майдони 100 kv.m.gacha бўлган кўчмас мулкларга 5 иш куни мобойнида,
Умумий майдони 100 kv.m.dan 1000 kv.m.gacha бўлган мулкларга 7 иш куни мобайнида
Умумий майдони 1000 kv.m.dan 5000 kv.m.gacha бўлган мулкларга 10 иш куни мобайнида
Умумий майдони 5000 kv.m.dan 15000 kv.m.gacha бўлган мулкларга 15 иш куни мобайнида
Умумий майдони 15000 kv.m.dan 50000 kv.m.gacha бўлган мулкларга 20 иш куни мобайнида
Умумий майдони 50000 kv.m.dan ортиқ бўлган мулкларга 25 иш куни мобайнида расмийлаштириб берилади.
Читайте также:
