Божхона ходимлари байрам арафасида хизмат вақтида ҳалок бўлган сафдошининг оила аъзоларидан хабар олишди
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан хотирлаш тадбири ўтказилди.
Хусусан, мана шундай тадбирлардан бири вилоят божхона бошқармасида садоқат билан хизмат қилган ва ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган Акмал Аъзамов хонадонида бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида А.Аъзамовни хизмат вақтида тизимга қўшган ҳиссалари илиқ таассуротлар билан хотирланиб, унинг ёрқин хотираси ҳеч қачон унутилмаслигини билдиришиб, оила аъзоларига байрам совғалари тақдим этилди.
Обсудить
Читайте также:
Комментарии (0)








