Мурожаат учун:
@SirdaryoLive_bot
@SirdaryoLive_UZ

Бугунги кун ёшлари – эртанги кун ватан ҳимоячиларидир.

31 январь 2024, Среда
287
0

111

333

2222 1


Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Она-Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадрият ва анъаналарга, катта авлод вакилларига ҳурмат, руҳида тарбиялаш, онгига миллий ғурур, ватианпарварлик фазилатларини сингдириш, халқи ва ватанига садоқат билан хизмат қиладиган, азму-шижоатли ёшларни тарбиялаш ҳамда ёшларда миллий армиямизнинг қудратига, халқимизнинг тинчлигини ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилишга қодир эканлигига қатъий ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда Мирзаобод туманида жойлашган Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмда ўқувчи ёшлар ҳамда олий таълим муассасаларида ташкил этилган «Қалқон» жамоатчилик гуруҳи аъзолари иштирокида “Бугунги кун ёшлари – эртанги кун ватан ҳимоячиларидир” лойиҳаси ўтказилди.

Ёшларга кун давомида уларга бугунги кунда Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлиги ва ҳарбий салоҳиятини янада ошириш, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини таъминлашга хизмат қилаётганлиги алоҳида таъкидланди. 

Тадбирда ёшлар ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти, жанговар ва тактик машғулотларини кузатиб ақлий ва жисмоний салоҳият касб этадиган ҳарбийлик касбининг нақадар шарафли эканлигига гувоҳ бўлишди.

Шунигдек лойиҳа давомида ёшларга ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси намоиш этилиб, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар таништирилди.

Ўйлаймизки, бундай ватанпарварлик лойиҳаларини мунтазам ўтказиш ёшларимизни ватанга бўлган муҳаббатларини янада ошириш ва ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини янада мустаҳкамлашга замин яратади.

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Бизнинг жамоамиз
Ҳамкорлар