Мурожаат учун:
@SirdaryoLive_bot
@SirdaryoLive_UZ
Sirdaryoda va O‘zbekistonda ro‘y berayotgan eng so‘nggi yangiliklar va xabarlar, jamiyat, iqtisodiyot, madaniyat, sport, texnologiya oid qiziqarli maqolalar. » Янгиликлар & Хабарлар » Энди "Рақамли суд" концепцияси асосида ишларни юритилиши тўлиқ элестрон шаклга ўтади

Энди "Рақамли суд" концепцияси асосида ишларни юритилиши тўлиқ элестрон шаклга ўтади

29 август 2025, Пятница
74
0


Мамлакатимизда суд ишлари юритилишини такомиллаштиришга, фуқароларнинг ва тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар жадал амалга оширилиб келинмоқда.

Ушбу ислоҳотларнинг давоми сифатида 2025 йил 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий – техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ПФ-140-сонли Фармони қабул қилинди.

Фармоннинг 13-бандига кўра, 2026 йилнинг 1 январь санасидан иқтисодий судлар тизимида ташкилий тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилиб, иқтисодий судларни мақбуллаштириш орқали туманлараро, туман, шаҳар судларини тугатиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро иқтисодий судлар фаолиятини йўлга қўйиш белгиланди.

Иқтисодий судлар тизмида ташкилий тузилмавий ўзгаришларнинг амалга оширилиши, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро иқтисодий судлар фаолиятини йўлга қўйилиши аввало фуқаролар ва тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган навбатдаги қадам ҳисобланади.

Хусусан, бу ўзгаришлар иқтисодий судларнинг одил судловни амалга ошириш фаолияти самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантирилиши орқали жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг манфаатлари ҳимояси янада таъминланади.

Шунингдек, Фармон билан судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт шароитларни яратиш мақсадида келгуси йилларда суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш, “Рақамли суд” концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизмат турларини ошириб бориш, судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилмани яратиш каби вазифалар ҳам белгилаб берилди. 

Бу албатта фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулайлик яратиш билан бир вақтда, ишларни кўриб чиқишда замонавий технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини янада оширади

Акмал Раҳимов
Сирдарё вилояти суди раисининг ўринбосари

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Бизнинг жамоамиз
Ҳамкорлар