ЯНГИЕР ШАҲРИДАГИ МАКТАБЛАРДА КИБEРХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ-ТУШУНТИРИШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Янгиер шаҳридаги 8-, 3- ва 10-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар ўртасида киберхавфсизлик, рақамли технологиялардан тўғри фойдаланиш ҳамда интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятига бағишланган тарғибот-тушунтириш тадбирлари ўтказилди.
Тадбирлар давомида ўқувчиларга замонавий ахборот технологияларидан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш, смартфон ҳамда бошқа гаджетлардан тўғри фойдаланиш, шунингдек, сунъий интеллект имкониятларидан масъулият билан фойдаланиш масалалари юзасидан тушунчалар берилди.
Шунингдек, интернет тармоғида шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, турли киберхавфлардан эҳтиёт бўлиш, шубҳали ҳаволалар ва хабарларга ишонмаслик, ижтимоий тармоқларда мулоқот қилишда одоб-ахлоқ ва муомала маданиятига риоя этиш бўйича тавсиялар берилди.



Тадбирлар давомида ўқувчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларнинг киберхавфсизлик ва рақамли технологиялардан фойдаланиш борасидаги саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Мазкур тарғибот-тушунтириш тадбирлари Янгиер шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ ВE ва ЁБИГ инспектор-психологи, катта лейтенант Эсанов Ойбек Улуғбек ўғли ҳамда ОАВ раҳбари, киберхавфсизлик бўйича мутахассис Ғаниев Амирбек иштирокида ўтказилди.




Тадбирларнинг асосий мақсади — ёшлар ўртасида киберхавфсизлик бўйича билим ва кўникмаларни ошириш, интернетдан хавфсиз фойдаланиш маданиятини шакллантириш ҳамда рақамли муҳитда масъулиятли хулқ-атворни тарғиб қилишдан иборат.
Читайте также:





