Ҳаво ва сув ифлосланишининг олдини олишга эътибор кучайтирилмоқда
Ҳаво ва сув ифлосланишининг олдини олишга эътибор кучайтирилмоқда
Янгиер шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими раҳбари Шерали Юлчиев иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар учун “Ҳаво ва сув ифлосланишининг олдини олиш чоралари” мавзусида пресс-тур ўтказилди.
Пресс-тур давомида иштирокчиларга шаҳарда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавоси ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Тадбирда ҳаво ифлосланишининг асосий омилларини камайтириш, чиқиндиларни белгиланган тартибда бошқариш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ҳамда экологик талабларга риоя этилишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, корхона ва ташкилотларда экологик меъёрларга амал қилиш, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли моддалар миқдорини назорат қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Сув ресурсларини муҳофаза қилиш йўналишида эса сув ҳавзалари ва оқова тизимларига турли чиқиндилар тушишининг олдини олиш, сувдан самарали ва тежамкор фойдаланиш, санитария-экологик талабларни таъминлаш муҳим вазифалардан экани таъкидланди.
Пресс-тур давомида журналист ва блогерлар экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган амалий ишлар билан яқиндан танишиб, мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.


Таъкидланганидек, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат масъул ташкилотлар, балки ҳар бир фуқаронинг экологик маданияти ва масъулиятига ҳам бевосита боғлиқ. Шу боис экологик талаб ва қоидаларга риоя қилиш, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳамда яшил ҳудудларни асраш борасидаги тарғибот-тушунтириш ишлари изчил давом эттирилади.
ОАВ МУХБИРИ
ГАНИЕВ АМИРБЕК
Янгиер шаҳри, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳаво ифлосланиши, сув ифлосланиши, атмосфера ҳавоси, сув ресурслари, экологик барқарорлик, экологик хавфсизлик, экологик назорат, чиқиндиларни бошқариш, яшил ҳудудлар, табиатни муҳофаза қилиш, оқова су
Обсудить
Читайте также:
13 февраль 2025, Четверг
Жиноят ишлари бўйича Боёвут туман суди тергов судьяси Б.Холматовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги....
13 февраль 2025, Четверг
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
Комментарии (0)




