Маҳалладаги янги ёндашувлар: Давлатобод маҳалласи мисолида
Бугун Маҳаллалар уюшмасининг Янгиер шаҳар бўлими раҳбари Илхом Сайфутдинов иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар учун “Маҳалладаги янги ёндашувлар: муаммоларни манзилли ҳал этиш, хизматларни яқинлаштириш ва аҳоли учун яратилаётган имкониятлар” мавзусида пресс-тур ўтказилди.
Пресс-тур давомида Давлатобод маҳалласида аҳоли учун яратилаётган шароитлар, ҳудудни ободонлаштириш, кўп қаватли уй-жойлар инфратузилмасини яхшилаш ҳамда аҳолининг кундалик муаммоларини манзилли ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
Бугунги кунда Давлатобод маҳалласида 4 240 нафар аҳоли, 1 320 та хонадон ва 1 360 та оила истиқомат қилади. Маҳалла ҳудудида жами 46 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, уларнинг техник ва ташқи ҳолатини яхшилаш, аҳоли учун қулай яшаш муҳитини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, 2026-йил давомида 7 та икки қаватли ҳамда 3 та тўрт қаватли уйда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, яна 1 та тўрт қаватли уйнинг том қисми тўлиқ алмаштирилди. Мазкур ишлар кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг мурожаат ва эҳтиёжларини ўрганиш асосида босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Маҳаллада болалар ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спорт билан шуғулланиши учун шароитларни яхшилашга ҳам эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда 2 та болалар майдончаси таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 1 та спорт майдончаси янгидан қурилиб, аҳоли ихтиёрига берилди.
Ҳудудни ободонлаштириш ва санитария ҳолатини яхшилаш борасида ҳам тизимли ишлар олиб борилди. Жумладан, 1,2 километр узунликдаги ариқлар ҳамда 0,60 гектар майдон тозаланди. Амалга оширилган ободонлаштириш ишлари давомида ҳудуддан 16 тонна маиший чиқинди олиб чиқилди.
Пресс-тур иштирокчиларига маҳаллада амалга оширилаётган ишларнинг асосий мақсади — аҳоли учун қулай ва муносиб яшаш шароитларини яратиш, мавжуд муаммоларни жойида аниқлаш ва уларни манзилли ҳал этишдан иборат экани таъкидланди.
ОАВ МУХБИРИ
ГАНИЕВ АМИРБЕК
Янгиер шаҳри, Маҳаллалар уюшмаси, Илхом Сайфутдинов, Давлатобод маҳалласи, маҳалла ҳаёти, маҳаллалар фаолияти, пресс-тур, ободонлаштириш, кўп қаватли уйлар, уй-жой инфратузилмаси, аҳоли муаммолари, муаммоларни манзилли ҳал этиш, аҳоли мурожаатлари, аҳоли
Обсудить
Читайте также:
13 февраль 2025, Четверг
Жиноят ишлари бўйича Боёвут туман суди тергов судьяси Б.Холматовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги....
13 февраль 2025, Четверг
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
11 март 2026, Среда
Янгиер шаҳрида ободонлаштириш соҳасидаги ислоҳотлар ва очиқлик масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
28 январь 2026, Среда
Маҳалла — жамият таянчи: Сирдарёда 2025 йил якунлари ва 2026 йил устувор вазифалари эълон қилинди
20 январь 2026, Вторник
Гулистон шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимида матбуот анжумани ўтказилди
Комментарии (0)

