Мурожаат учун:
@SirdaryoLive_bot
@SirdaryoLive_UZ

ЯНГИЕР ШАҲРИДА ТУНГИ ПРОФИЛАКТИК РЕЙД ЎТКАЗИЛДИ

10 октябрь 2026, Суббота
6
0


 
Янгиер шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ёшлар ўртасида профилактик-тушунтириш ишларини кучайтириш мақсадида тунги рейд тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида шаҳар ҳудудидаги айрим объектлар, хусусан, ёшлар кўп ташриф буюрадиган жойлар ўрганилиб, ёшлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Суҳбатлар давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қонун талабларига риоя қилиш ва тунги вақтда жамоат тартибини сақлаш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.

 
Шунингдек, Гулистон давлат университетининг Янгиер филиали ҳудуди ҳамда талабалар ётоқхонасига ташриф буюрилиб, мавжуд ҳолат ўрганилди ва ёшлар билан профилактик мулоқотлар олиб борилди.

Рейд давомида пробация ҳисобида турган шахсларнинг яшаш ва ижтимоий ҳолати ҳам ўрганилиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

 
Тадбирда Янгиер шаҳар ИИБ ходимлари, Давлатобод МФЙ профилактика инспектори лейтенант Ж.Абдувоситов ва ёшлар етакчиси Абдухолиқов Исломбек ҳамда ОАВ раҳбари, киберхавфсизлик бўйича мутахассис Ғаниев Амирбек иштирок этди.

Бундай профилактик тадбирлар шаҳарда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган.

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Бизнинг жамоамиз
Ҳамкорлар