Мурожаат учун:
@SirdaryoLive_bot
@SirdaryoLive_UZ
Sirdaryoda va O‘zbekistonda ro‘y berayotgan eng so‘nggi yangiliklar va xabarlar, jamiyat, iqtisodiyot, madaniyat, sport, texnologiya oid qiziqarli maqolalar. » Мақола » “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ Сирдарё ҳудудий филиалида “2025-йилда амалга оширилган ишлар ва ислоҳотлар ҳамда келгуси режалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ Сирдарё ҳудудий филиалида “2025-йилда амалга оширилган ишлар ва ислоҳотлар ҳамда келгуси режалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

28 январь 2026, Среда
111
0

 
Сирдарёда электр таъминоти соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар тақдим этилди

“Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ Сирдарё ҳудудий филиалида
“2025-йилда амалга оширилган ишлар ва ислоҳотлар ҳамда келгуси режалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакилларига 2025 йил давомида электр таъминоти соҳасида амалга оширилган ишлар, жорий этилган ислоҳотлар, шунингдек, 2026 йилга мўлжалланган режалар ва устувор вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Маълум қилинишича, 2025 йил давомида Сирдарё вилоятида жами 370 километр электр узатиш тармоқлари тортилиб, қўшимча равишда 104 та трансформатор пунктлари ўрнатилди. Бу эса аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлашда муҳим қадам бўлди.

 

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 990,3 км электр тармоқлари ва 360 та трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш, шунингдек, 1 775 км электр тармоқлари ҳамда 744 та трансформатор пунктида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада вилоятдаги 70 та маҳаллада 8 мингдан ортиқ хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди.

 

Шунингдек, подстанцияларда олиб борилган модернизация ишлари доирасида Гулистон шаҳридаги “Марказ” ва Янгиер шаҳридаги “Янгиер” подстанцияларига 2 та 40 000 kVA қувватли куч трансформаторлари ҳамда автоматлаштирилган бошқарув тизимлари ўрнатилди. Бу орқали 30 мингдан ортиқ хонадон ва 2 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари барқарор электр энергияси билан таъминланди.

Яшил энергетика соҳасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди. 2025 йил якунига кўра, вилоятда жами 60,3 МВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди. Шундан:

  • 18,8 МВт — ижтимоий соҳа ва давлат ташкилотлари,

  • 32,4 МВт — тадбиркорлик субъектлари,

  • 9,1 МВт — аҳоли хонадонлари ҳиссасига тўғри келади.

Эътиборли жиҳатлардан яна бири — электр таъминоти яхшиланиши ва мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги ортиши натижасида фуқаролар мурожаатлари сони 2024 йилдаги 4 300 тадан 2025 йилда 2 275 тагача камайиб, қарийб 47 фоизга қисқарди.

 


МАТБУОТ АНЖУМАНИ ҲАҚИДА ФИКР

“Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали томонидан ўтказилган ушбу матбуот анжумани электр таъминоти соҳасида очиқлик, ҳисобдорлик ва натижадорлик тамойиллари изчил амалга оширилаётганини кўрсатди.

Келтирилган аниқ рақамлар, амалий натижалар ва истиқболли режалар аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликлар кўлами кенгайиб бораётганидан далолат беради. Айниқса, барқарор электр таъминоти, яшил энергия манбаларини жорий этиш ва мурожаатлар билан ишлашдаги ижобий ўзгаришлар соҳага бўлган ишончни янада мустаҳкамлади.

Матбуот анжумани энергетика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар Сирдарё вилояти иқтисодий ривожи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилаётганини яна бир бор тасдиқлади.


ОАВ МУХБИРИ

ГАНИЕВ АМИРБЕК

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Бизнинг жамоамиз
Ҳамкорлар