Мурожаат учун:
@SirdaryoLive_bot
@SirdaryoLive_UZ

Ер – умуммиллий бойлигимиз, уни асраб авайлаш ҳар бир фуқаронинг бурчидир

23 февраль 2024, Пятница
256
0


Ер – умуммиллий бойлик, энг муҳим табиий ресурслардан бири. Шунинг учун ҳам бу неъматдан самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланиш ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди.

Кадастр агентлиги Сирдарё вилоят бошқармасиннг туман, шаҳар Ер ва кадастр назорати бўлимлари инспекторлари томонидан Сирдарё вилотида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва ушбу ер майдонларида ноқонуний қурилмалар қурилишини аниқлаш юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.  

2023 йил давомида Сирдарё вилоятида 1366 та жисмоний ва юридик шахслар томонидан 591,0 гектар ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланган, шундан 14 та холатда 0,16 гектар уй-жой қуриш, 107 та ҳолатда 0,86 гектар нотурар-жой қурилиши, 1 та ҳолатда 2,0 гектар ер майдонида карьер сифатида фойдаланиш ва 1244 та ҳолатда 588,0 гектар дала-томорқа ер майдонларини ташкил этган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 1366 та жисмоний ва юридик шахсларга ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгалаш, ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш бўйича огохлантиришлар берилган бўлиб, 1115 та ҳолатда
482 гектар томорқа сифатида фойдаланган ер майдонлари ва ноқонуний қурилмалар жисмоний ва юридик шахслар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилиши таъминланди.

Бундан ташқари, 164 та ҳолатда 192,0 гектар ноқонуний қурилишларни бартараф этиш ва ер участкаларини захирасига қайтариш юзасидан фуқаролик ишлар бўйича судларга даъво аризалар киритилиши таъминланиб, суд томонидан 50 та даъво аризалари қаноатлантирилган. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига ажратилган 138 та, 2 059 гектар ер майдонларидан мақсадсиз фойдаланиш холатлари юзасидан судларга  5 та даъво ариза киритилган бўлиб, 3 та даъво ариза  қаноатлантирилиб,  ер участкалари захирага қайтарилиши таъминланди, 2 та даъво ариза суд жараёнида, 133 та холатда туман, шаҳар ҳокимиларига тақдимномалар киритилиб, 116 та ҳолатда ер участкалари захирага қайтарилди.  

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Кадастр агентлиги ўртасида тузилган “Қўшма тартиб” асосида 2023 йил давомида Сирдарё вилоят прокуратурасига 13 та ҳолатда (152,0 гектар) жисмоний ва юридик шаҳслар томонидан қишлоқ ҳўжалик ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ерлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари юзасидан маълумотлар киритилиб, Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан 11 та ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган, 2 та ҳолатда прокуратура органлари томонидан суд тартибида ер ижара шартномасини бекор қилиниши таъминланди.

Кадастр агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимлари масъул ходимлари томонидан ер ва кадастр назорати соҳасида мунтазан равишда мониторинг ва назорат тадбирлари олиб бирилиб, аниқланган қонун бузарлик ҳолатларига нисбатан тегишли ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилиши орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ерлардан самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланиши таъминланмоқда дейди Кадастр агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи B.Minasipov.

Яна бир нарсани айтиб ўтишимиз жоиз аҳоли орасида ҳужжати йўқ уйларга Кадастр ҳужжатларини қилиб бериш бошланиши ҳақидаги хабарлар тарқалганидан кейин, ҳудудларда ерларни ўзбошимча эгаллаб тезкорлик билан қурилиш қилаётганлар учратишимиз мумкин.  Ушбу фуқароларимиз тезкорлик билан иморат қуриб олиб, бу уйни 5-10 йил олдин қурганман деб иддао қилсам ҳужжатлаштириб оламан деб ўйлаб юрган бўлишлари мумкин.

Очиғини айтганда улар хато қилишмоқда!

Сабаби, Кадастр агентлиги томонидан ерларнинг ҳолатини ўрганиш бўйича Космик съёмкалар, хариталари бор. Улар ёрдамида 5-10 йил ҳатто 20 йил ортга қайтариб текширишимиз мумкин. Ушбу жараёнда айрим бир уддабурон фуқароларимиз  ўзларига моддий зарар беришлари мумкин.

Сабаби биринчидан ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик, у ерга ноқонуний қурилишларни амалга оширганлик учун қонунчилигимизда Маъмурий жавобгарликдан, Жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар белгиланган.

Шунинг учун бундай тоифадаги инсонлар ҳозирги кунда ўзбошимчалик билан иморат қурган ёки қураётган бўлса, ушбу ноқонуний хати-харакатларни тўхтатишларини ва ерни асл ҳолатига қайтаришларини сўраймиз.

Акс ҳолда Маъмурий жавобгарликга ёки Жиноий жавобгарликкача чоралар кўрилиши мумкинлигини эслатиб этамиз.

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Бизнинг жамоамиз
Ҳамкорлар