Хайрлашув мактуби
Соғлигидаги муаммолар сабаб ўз аризасига биноан Гулистон шаҳар ҳокими лавозимидан бўшаган Тўлқин Дадабоев хайрлашув мактубини ёзди.
«Қадрли хамшаҳарлар, шаҳримизнинг фаол раҳбар ва ходимлари! Сиз азизларга шуни маълум қиламанки, Гулистон шаҳрида олиб борган фаолиятим 2024 йилнинг 5 феврал куни ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан биргаликда ўтган давр мобайнида гўзал шаҳримизнинг фаровонлиги йўлида олиб борган фаолиятимиздан юксак ғурур ҳис қиламан.
Гулистон шаҳри ҳамиша мен учун қадрдон бўлиб қолаверади. Ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўча, Гулистоннинг меҳнаткаш аҳолиси қалбим тўридан жой олди. Юртимиз фаровонлиги йўлида ҳар қандай вазиятда ҳам елкама-елка туриб фаолият олиб бордингиз. Бунда сизларнинг меҳнатингиз беқиёс. Бунинг учун барчангизга катта раҳмат деб қоламан. Сизлар билан ишлаш мен учун юксак ғурур, фахр ва ифтихор туйғусини ҳис қилиш имконини берди.
Фаолиятим давомида, иш жараёнида кимнидир ранжитган бўлсам барчаларингиздан узр сўрайман. Мен учун доимо азиз ва қадрли инсоним бўлиб қоласиз. Меҳнатларингиздан рози бўлинг. Келгусидаги иш фаолиятингизда омад ва зафарлар тилайман»,

- дея сўнгги сўзини қолдирди собиқ ҳоким.
Обсудить
Читайте также:
12 январь 2024, Пятница
Божхона ходимлари байрам арафасида хизмат вақтида ҳалок бўлган сафдошининг оила аъзоларидан хабар олишди
09 февраль 2024, Пятница
Сирдарё вилоятидаги тарғибот тадбирлари кучайтирилган тартибда давом эттирилмоқда.
05 январь 2024, Пятница
Boyovut tumanida "Mahallada duv-duv gap" ma’naviy-ma’rifiy tadbirlari o‘tkazilmoqda
Комментарии (0)