Тадбиркор аёллар кўпаймоқда
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва иш билан таъминлаш мақсадида маҳаллаларда хотин-қизлар саломатлигини мухофаза қилиш ва тадбиркорлик марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Шунга кўра Сардоба туманида барча маҳаллаларда ана шундай марказлар ташкил қилиниб, “Аёллар дафтари”да турган, ишсиз хотин-қизлар жалб қилинди.
Сардоба туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи З. Ахмедова, Дўстлик Қўрғонтепа Юртдош хотин қизалар фаоллари билан биргаликда “Дўстлик” маҳалласидаги тикувчилик цехидаги шароитлар билан танишдилар.
Тикув цехида 10 дан ортиқ хотин-қизлар фаолият юритмоқда. Бу ерда тикилаётган турли хил миллий либослар ,ҳунармандчилик ,тўқувчиллик , Гулчилик,Парандачилик ўз фаолиятини олиб борилаётган тадбиркор аёллар билан фикрлар алмашилди .
Тадбиркор аёлларимиз келгусида фаолиятларини яна кенгайтиришини ва иш ўрни яратишини таъкидлади. Туман ҳокими ўринбосари З.Ахмедова бу борада ўз таклифларини билдирди.






