Мурожаат учун:
@SirdaryoLive_bot
@SirdaryoLive_UZ

SirdaryoLive ОАВ мухбирлар гуруҳи Ховос туманига етиб келди

07 декабрь 2025, Воскресенье
981
0

SirdaryoLive ОАВ журналистлари Ховос туманига ташриф буюриб, аҳоли билан яқиндан мулоқот ўтказишни бошлади. Айниқса, сўнгги кунларда турли миш-мишлар сабаб “қизил зона” деб аталаётган ҳудудлардаги аҳволни ўрганиш, ҳақиқий вазиятни жойида кўриш ва аҳоли фикрини эшитиш мақсад қилинган.
 

Ташриф давомида журналистлар одамлар билан суҳбатлашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб топиш, мавжуд муаммоларни ёритиш хамда ҳаққоний маълумотларни жамоатчиликка етказиш устида иш олиб бормоқда.

Учрашувлар ва ҳал этилган муаммолар
 

Шунингдек, SirdaryoLive ОАВ гуруҳи Истиқлол МФЙ раиси М. Абдуева ва Тинчлик МФЙ раиси С. Боймуродов билан учрашди. Уларнинг самимийлик ва ҳамкорликка тайёрлигини алоҳида эътироф этамиз.

 

Ташриф давомида аҳоли томонидан билдирилган бир қанча мурожаатлар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кўриб чиқилди. Хусусан:
🔴ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар,
🔴кўча ёритгичларини ўрнатиш,
🔴ҳудудларни тозалаш ва санитария масалалари,
🔴ҳамда турар-жойлардан чиқадиган маиший чиқиндилар учун махсус жойларни белгилаш каби масалалар юзасидан амалий ишлар бошланди.

🤝Миннатдорчилик
♻️"ТОЗАХУДУД"ДУК Ховос тумани раҳбари Ж.Ботировга ҳам ташрифнинг биринчи дақиқалариданоқ ҳамкорлик ва ёрдам кўрсатгани учун самимий миннатдорчилик билдирамиз.

Халқнинг фикри – бизнинг асосий йўналишимиз.
SirdaryoLive ОАВ ҳудудлардаги ҳақиқий вазиятни очиқ, аниқ ва холис равишда ёритишни давом эттиради.



Ганиев А

ОАВ мухбири

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Бизнинг жамоамиз
Ҳамкорлар