Фуқароларнинг кадастрга оид муаммолари ўз ечимини тоқмоқда
Сирдарё вилоятида аҳолининг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш ва ҳар бир мурожаатчи билан учрашиш мақсадида Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда унинг туман шаҳар филиаллари томонидан маҳаллабай ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Сирдарё вилоятида 200 дан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, бугунги кунда Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда унинг туман шаҳар филиаллари томонидан аҳоли билан ишларни самарали ташкил этиш учун бир неча нафар раҳбар ходим бириктирилган.
Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг Матбуот котиби раҳбари ҳамда масъул мутахассислар томонидан 2023 йилнинг давомида 100 ўртиқ хонадон кўздан кечирилганда, 28 ҳолатда аҳолининг кадастрга оид муаммолари борлиги аниқлади. Шундан 17 таси жойида бартараф этилди. Шунингдек ечими тўғридан-тўғри кадастр идоралари ваколатига кирмайдиган мурожаатлар юзасидан эса фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.
Мисол учун Боёвут тумани «Беруний» МФЙда яшовчи фуқаро Б.Шадиев ҳозирги вақтда чет эл давлатида бўлганлиги сабабли Кадастрнинг расмий телеграм боти (Сирдарёкадастрбот) орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ушбу мурожаат матбуот котиби томонидан ўрганилганда ушбу фуқароларнинг барча ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжудлиги аниқланди ҳамда ушбу фуқарога чет эл давлатидан туриб кадастр ҳужжатларини my.gov.uz портал орқали онлайн расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди ҳамда ушбу ҳужжат фуқаронинг уйига етказилиб оила аъзоларига тақдим этилди.
Ҳозирда кунда кадастр ходимлари томонидан муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш юзасидан «Маҳаллабай» ва «Фуқаробай» ишлар доимий равишда олиб борилмоқда –дейди Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси Матбуот котиби Ш.Примқулов.
Читайте также:




