Сирдарё вилояти "Наврўз" байрами ўтказилди
✔️Гулистонда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан халқ сайллари ва вилоят байрам тадбири ўтказилди
“Билимдонлар маскани”, Амфитеатр майдони, вилоят мусиқали драма театри ҳамда маданият ва истироҳат боғи ҳудудида байрам декорациялари, миллий ҳунармандчилик буюмлари, баҳорий таомлар кўргазмалари ташкил этилган. (Фоторепортаж)
🎞️Сирдарёда Наврўз умумхалқ байрами тантаналари – оммавий сайл бўлиб ўтказилди
🎞️Сирдарёда Наврўз сайли
“Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!”
Вилоятимизда Наврўз умумхалқ байрами тантаналари бўлиб ўтди
Гулистон шаҳрида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.
Хусусан байрам тадбирлари давомида миллий ва этно спорт турлари бўйича "Спорт соғлик гарови" шиори остида спортчиларнинг чиқишлари ва мусобақалар ташкил этилди.
Кун давомида ўтказилган мусобақаларда иштирок этган 400 нафардан ортиқ спортчи ёшлардан ташқари байрам тадбирига келган фуқаролар ҳам стол тенниси, шахмат-шашка, бадминтон, стребол, армрестлинг, кураш ва тош кўтариш каби спорт турлари бўйича ўз омадларини синаб кўришди.
Хабар бош муҳаррир томонидан тайёрланган А.Ганиев