Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуд топган кунга бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Божхона қўмитасида буюк шоир ва мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишлаб ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари видеоконференция тарзида иштирок этишди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасига бириктирилган Гулистон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактабда Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан божхона ходимлари иштирокида маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази Гулистон шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси Г.Очилова иштирок этиб, адибнинг дунё адабиёти тарихидаги ўрни, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт аҳлига кўрсатган ҳомийлиги ҳақида сўз юритиб, бобокалонимиздан мерос бўлган бадиий адабиётларни кўпроқ мутолаа қилиш ва муносиб авлод бўлиш кераклигини таъкидлаб ўтилди.
Байрам тадбирида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган ғазаллар, рубоийлар, рақслар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Ўтказилган тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар бадиий адабиёт китоблар билан тақдирланди.

Читайте также:












