Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан мурожаатлар ижобий ечим топилмоқда
Аҳолининг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш ва ҳар бир мурожаатчи билан учрашиш мақсадида давлат идоралари масъуллигида маҳаллабай ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Мисол учун Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси ва унинг туман шаҳар филиалларига жорий йилнинг апрель ойи давомида 877 мурожаатлар келиб тушган. Шундан Вертуал қабулхона орқали 162 та, Жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар сони 139 та ва бошқа ташкилотлар орқали 557 та, ҳамда оғзаки мурожаатлар сони 19 тани ташкил этади.
Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан аҳоли билан ишларни самарали ташкил этиш учун бир неча нафар раҳбар ходим бириктирилган. Кадастр ходимлари 2024 йилнинг апрель ойи давомида мингдан ўртиқ хонадонга уйма-уй юриб, 128 ҳолатда аҳолининг муаммолари борлигини аниқлади. Шундан 80 таси жойида бартараф этилди. Қолган 48 та мурожаатларнинг ечими тўғридан-тўғри кадастр идоралари ваколатига кирмайдиган мурожаатлар юзасидан эса ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.
Шу ўринда айтиш жоизки мурожаатларни ўрганиш жараёнида, Кадастр ходимларининг ваколатига кирмайдиган мурожаатлар ҳам келиб тушган. Жумладан, уй-жойи таъмирга муҳтож, маҳаллани ободонлаштириш бўйича, ички йўлларни таъмирлашга оид, ҳамда бошқа масалаларда муаммолар аниқланган.
Ҳозирда Кадастр ходимлари томонидан муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш юзасидан “Маҳаллабай” ва “Фуқаробай” ишлар давом эттиролмоқда.
Читайте также:




