Мурожаат учун:
@SirdaryoLive_bot
@SirdaryoLive_UZ

САЙЛОВ – 2024 БРИФИНГ

27 октябрь 2024, Воскресенье
223
0

Бугун Сирдарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида вилоятда Сайлов-2024 жараёнларига тайёргарлик ва қилинган ишлар юзасидан ОАВ вакиллари учун брифинг ташкил этилди.

Сирдарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Зафар Ҳакимов қуйидаги маълумотларни бериб ўтди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йил 25 майдаги VI-67-53-9-0-K/24-сонли қарори билан 21 нафар ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари тавсия этилиб, Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 29 май 1333-сонли қарори билан тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 26 июль “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги 1354-сонли қарорига асосан сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича календарь режа тасдиқланди. Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси томонидан ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан календарь режа ишлаб чиқиб тасдиқланди ва амалга оширилмоқда.

27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини ўтказиш бўйича вилоятдаги 3 та шаҳар ва 8 та туманларда жами 11 та шаҳар ва туман сайлов комиссиялари тузилиб, таркиби тасдиқланди.Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари сайловини ўтказиш бўйича вилоятда 40 та сайлов округлари тузилиб округ сайлов комиссияларининг таркиби тасдиқланди. Шунингдек, шаҳар ва туман комиссиялари томонидан шаҳар, туман Кенгашларига сайлов ўтказувчи 230 та сайлов округлари тузилди.  

Вилоятда жами 322 та сайлов участкалари, шу жумладан, 2023 йилга нисбатан 34 та янги сайлов участкалари тузилди ва участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди.

Сайлов участкаларининг 230 таси мактабларда, 24 таси коллеж, лицей ва техникумларда, 5 таси маҳалла биноларида, 11 таси тиббиёт, санаторий ва дам олиш масканларида, 10 таси давлат корхона ва ташкилотларида, 30 таси маданият ва спорт марказларида, 5 таси ҳарбий қисм, озодликдан махрум этиш муассасаларида, 3 таси олий ўқув юртларида, 4 таси адлия ва ДХМларга тегишли биноларда жойлашган.

Сайлов жараёнига жалб этилган барча комиссияларнинг раис, раис ўринбосарлари, котиблари ва бошқа аъзолари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланган тартибда ўқитилди. Жумладан, 19, 20, 21 август кунлари Сирдарё вилоятига бириктирилган Республика юристлар малакасини ошириш маркази ўқитувчилари томонидан 30 нафар ҳудудий тренерлар ўқитилди, 23-24 август кунлари шаҳар, туман сайлов комиссияларининг 33 нафар  раиси, ўринбосари, котиблари ва 26-27 август кунлари 40 та вилоят округ сайлов комиссияларининг 120 нафар раиси, ўринбосари ва котиблари Республика даражасидаги тажрибали тренерлар томонидан ўқитилди. 5-17 сентябрь кунлари 322 та участка сайлов комиссияларининг 966 нафар раис, ўринбосар ва котиблари, 1-12 октябрь кунлари участка сайлов комиссияларининг бошқа барча аъзолари  ўқитилди.

Шунингдек, Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимида ишлашни участка сайлов комиссиялари аъзоларига ўргатиш бўйича 16 нафар  ҳудудий тренерлар учун ўқув амалий машғулотлар ўтказилди. Ушбу тренерлар томонидан 5-12 сентябрь кунлари сайлов участкасидаги 643 нафар операторлар Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими дастури бўйича ўқитилди.

Дастлабки маълумотларга кўра вилоятда 495 335 (тўрт юз тўқсон беш минг уч юз ўттиз беш) минг нафар сайловчилар қайд этилган эди. Бугунги кунда Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидаги СЯЭР рўйхатига асосан 496 467(тўрт юз тўқсон олти минг тўрт юз олтмиш етти)  нафар сайловчилар рўйхати шакллантирилди ва УСК азолари ҳамда жамоатчилар ёрдамида мазкур рўйхатга аниқлик киритилиб, уларга таклифномалар етказиб берилди.

Сирдарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси барча қулай шароитларга эга бўлган “Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази” биносида фаолият олиб бормоқда.

Муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш учун 322 та сайлов участкаларга жами 197 975 (бир тўқсон етти минг тўққиз юз етмиш беш) та (Олий Мажлисга 99067 та, вилоят округлари бўйича 49 454 та ва шаҳар-туман округлари бўйича 49 454 та) бюллетенлар10 фоиз миқдорида бюллетенлар тўлиқ етказилган эди. Шундан вилоятимизда муддатидан аввал 19 233 (ўн тўққиз минг икки юз ўттиз уч) нафар сайловчилар овоз беришди. Бу умумий сайловчиларнинг 4 фоизини ташкил этади.

ОАВ вакиллари томонидан қуйидаги саволлар берилди.

1. Анъанавий сайловлардан фарқли ўлароқ бу галги сайловлар қийинчилик туғдирмадими?

2. Ногиронлиги бор шахсларга яратилган имкониятлар?

3. Сайлов комиссияси аъзолари орасида чет тилини биладиган мутахассислар ҳам борми?

4. Халқ депутатлари Сирдарё вилояти туман, шаҳар Кенгашлари депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодларнинг неча фоизини аёллар ташкил этади.

Саволларга Зафар Ҳакимов қуйидагича жавоб бериб ўтди.

1. Албатта бу галги сайловлар аввалги сайловлардан фарқли ўлароқ аралаш яъни, можаритар ва пропарционал тартибда ташкил этилди. Бундай сайлов тизимида барча жиҳатлар очиқ ва шаффоф бўлганлиги учун ҳам Е-сайлов платформаси ишга туширилди. Сийсий партиялар вакиллари, Сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари ва бошқа аъзолари ҳам ўқитилди.

2. Жорий йилдаги сайлов жараёнларида вилоятимизда мавжуд 322 та сайлов участкаларида барча шароитлар яратилган. Хусусан ногиронлиги бор шахслар учун ҳам. Ногиронлиги бор шахсларнинг рўйхати “Инсон” ижтимоий хизматлари марказлари томонидан шакллантирилган. Туман, шаҳар сайлов комиссиялари аъзолари “Инсон” ижтимоий хизматлари марказлари кўмагида ногиронлиги бор шахслар билан тушунтириш ишлари олиб боришди. Бирорта ногиронлиги бор шахслар сайлов бериш жараёнларига бевосита кела олмаса, участка аъзоларининг ўзлари уларнинг уйларига бориб сайловда овоз беришларини таъминлашади.

3. Хорижлик кузатувчилар ташриф буюрган вақтда сайлов участкаларида чет тилини биладиган мутахассисларимиз бор. Хорижлик кузатувчиларга сайлов комиссияси аъзоси яратилган шароитлар ва сайлов жараёнларида амалга оширилган ишларни Сайхунобод туманидаги сайлов участкаларида ўзи тушунтириб берди. Бу ҳам бизга фахр туйғусини беради. Аъзолар орасида 5 та тилда сўзлашадиган ходимларнинг ҳам борлиги бизни қувонтиради.

4. Халқ депутатлари Сирдарё вилояти туман, шаҳар Кенгашлари депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар 1350 нафарни ташкил этади. Уларнинг 40 фоизи эса аёллардан иборат.

Эртага бўладиган овоз бериш жараёнлари олдидан Сайлов-2024 га бағишланган ушбу брифинг Сирдарё вилоятида сайловчилар учун барча қулай шароитлар яратилганлиги ҳақида ижобий хулоса қилиш мумкинлигини англатади.

Амирбек ГАНИЕВ

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Бизнинг жамоамиз
Ҳамкорлар