Мурожаат учун:
@SirdaryoLive_bot
@SirdaryoLive_UZ

Ватан келажаги учун барчамиз дахилдормиз

20 август 2025, Среда
1 115
0


Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – уларни ҳар томонлама соғлом, маънавий етук, жисмонан чиниққан ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

Айнан шу мақсадни ўзида мужассам этган ҳолда, “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан навбатдаги муҳим ташаббус амалга оширилди. Сирдарё туманида жойлашган ҳарбий қисмда “Буюк эл фарзанди” шиори остида “Эр йигитнинг, эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади” мавзусида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашувда ёш ҳарбий хизматчилар, туман ёшлари, спорт соҳасида ютуқларга эришган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спорт усталари фаол иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш, спортга қизиқишини ошириш, ёш иқтидорларни кашф этиш, шунингдек, ҳарбий-ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.


Учрашув мулоқот ва очиқ суҳбат тарзида ташкил этилди. Тадбир давомида ҳарбий спорт усталари ўз ҳаётий тажрибалари, спортдаги эришган ютуқлари билан ўртоқлашдилар. Улар ёшларни фаол бўлишга, мақсад сари қатъият билан ҳаракат қилишга ундадилар. Иштирокчилар учун яратилаётган имкониятлар, спорт иншоотлари, тўгараклар ва давлат дастурлари тўғрисида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, соҳа мутахассислари томонидан кенг ва асосли жавоблар олишди. Мулоқот давомида иштирокчиларнинг мотивацияси, юртга бўлган садоқати, соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқиши янада ортгани сезилди.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, бу каби амалий учрашувлар ёш авлодда Ватанга садоқат, фидойилик, жисмоний ва маънавий соғломлик тамойилларини мустаҳкамлашда, улар орасидан келажак лидерларини тарбиялашда муҳим ўрин тутади.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида келгусида бундай учрашувларни вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Зеро, Ватан келажаги – бугунги ёшларнинг қўлида. Уларнинг онгли, интилувчан ва ватанпарвар бўлиб улғайиши учун жамиятнинг барча бўғинлари ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиши зарур. Шундай бир пайтда ёшлар билан мунтазам мулоқотлар ўтказиш, уларни ўйлантираётган масалаларга ечим топишга кўмаклашиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.

ОАВ мухбири
Ганиев А

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Бизнинг жамоамиз
Ҳамкорлар