Ҳарбий қисмда бир кун” лойихаси ўтказилди.
Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ҳамда Мирзаобод туман ҳокимлиги билан хамкорликда Мирзаобод туманида жойлашган Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмда Мирзаобод тумани 1-сектор ҳудудидаги банд бўлмаган ёшлар иштирокида “Бугунги кун ёшлари – эртанги кун ватан ҳимоячиларидир” шиори остида “Ҳарбий қисмда бир кун” лойихаси ўтказилди.
Лойиха доирасида ёшларга ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилган шарт-шароитлар билан таништириб ўтилди ҳамда ёшлар учун қурол-аслахалар кўргазмаси намойиш қилинди.
Шунингдек лойиха доирасида ёшларга Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш тартиби тўғрисида тушунтириш берилди.
Обсудить
Читайте также:
Комментарии (0)






