Мурожаат учун:
@SirdaryoLive_bot
@SirdaryoLive_UZ
Sirdaryoda va O‘zbekistonda ro‘y berayotgan eng so‘nggi yangiliklar va xabarlar, jamiyat, iqtisodiyot, madaniyat, sport, texnologiya oid qiziqarli maqolalar. » Ўзбекистон ёшлар иттифоқи » Сирдарёда “Ватан учун, Миллат учун, Халқ учун” шиори остида “Ҳарбийликка тайёргарлик” лойиҳаси ўтказилди

Сирдарёда “Ватан учун, Миллат учун, Халқ учун” шиори остида “Ҳарбийликка тайёргарлик” лойиҳаси ўтказилди

20 август 2025, Среда
766
0

 
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан Сирдарё тумани сафарбарлик чақирув резерви батальонида “Ватан учун, Миллат учун, Халқ учун” шиори остида “Ҳарбийликка тайёргарлик” номли лойиҳага асосланган катта тадбир ўтказилди. Тадбир ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва малакали, масъулиятли кадрлар қилиб етиштириш мақсадида ташкил этилди.

Мазкур лойиҳа айниқса Сирдарё тумани ҳудудида алоҳида ишлаш талаб этиладиган, ижтимоий жиҳатдан уюшмаган ёшларни жалб қилишга қаратилган бўлиб, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишлари, ҳарбий ва маънавий баркамол бўлиб етишишларига кўмаклашди.

Тадбир дастлаб “Хотира майдони”дан бошланди. Бу ерда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг, шунингдек, ватанимиз тинчлиги ва равнақи учун жонини фидо қилган қаҳрамонларнинг хотираси юксак ҳурмат билан ёд этилди. Ёшлар қабрлар олдида турганида, бу воқеалар уларда ўз ватанига, унинг ҳимоясига бўлган масъулият туйғусини янада кучайтирди.

 

Тадбир давомида ҳарбий қисм ҳудудида бир нечта ўқув нуқталари ташкил этилди. Бу нуқталарда ёшлар ҳарбий билим ва кўникмаларни эгаллашга, замонавий ҳарбий техника ва жиҳозлар билан танишишга имкон топди. Шунингдек, ёшлар учун «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилиб, ҳарбий маълумотлар, тарихий воқеалар ва ватанпарварлик мавзусида саволлар орқали билимлари синовдан ўтказилди. Бу ўйин ёшлар ўртасида катта қизиқиш уйғотиб, уларда интеллектуал салоҳиятни ривожлантиришга хизмат қилди.

Ҳарбий қисмда бўлган ёшлар ўзларини ҳақиқий ҳарбий хизматчилар каби ҳис қилишди, бу эса уларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини оширди. Улар учун ташкил этилган амалий машғулотлар, қурол-аслаҳа билан танишиш ва жамоавий фаолият уларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини оширди, шу билан бирга улар ўзаро ҳамжиҳатлик ва интизомни мустаҳкамлашди.

Мустаққиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши, Гулистон ҳарбий прокуратураси, Тошкент ҳарбий округи қўмондони ўринбосари ҳамда Мудофаа ишлари бошқармаси Жамоатчилик Кенгаши раиси ҳамкорлигида “Ватанпарварлик ва фуқаролик масъулиятини ошириш” мавзусида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Тадбирда Сирдарё тумани ёшлари ва ёш ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди, ўзаро фикр алмашилди. Тадбир мақсади ёшларни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, фарзандлик бурчини юксак масъулият билан бажариш ҳамда кенг дунёқарашли, мустақил фикр юритадиган баркамол шахс сифатида шакллантиришдир. Шунингдек, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Тадбир якунида иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, бундай лойиҳалар ёшларнинг ҳаётида ижобий ўзгаришлар қилишда ва уларнинг фуқаролик позициясини мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

 “Ватан учун, Миллат учун, Халқ учун” лойиҳаси ва унга бириктирилган “Ҳарбийликка тайёргарлик” дастури ёшларни ҳарбий ва маънавий жиҳатдан тайёрлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бу каби тадбирлар келажакда мустақил Ўзбекистон мудофаасини мустаҳкамлаш ва баркамол ёш авлодни тарбиялашда катта ҳисса қўшади.

ОАВ мухбири
Ганиев А

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Бизнинг жамоамиз
Ҳамкорлар