Мурожаат учун:
@SirdaryoLive_bot
@SirdaryoLive_UZ
Sirdaryoda va O‘zbekistonda ro‘y berayotgan eng so‘nggi yangiliklar va xabarlar, jamiyat, iqtisodiyot, madaniyat, sport, texnologiya oid qiziqarli maqolalar. » Сирдарё вилояти Кадастр агентлиги » Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармалари ҳамкорликда 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан Матбуот анжуманидан

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармалари ҳамкорликда 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан Матбуот анжуманидан

26 январь 2026, Понедельник
51
0

Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан вилоятдаги 350 минг 981 гектар ер майдонининг электрон харитаси яратилди. Шунингдек 340 минг 820 гектар ер майдони давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланди.

Ҳозирги кунда фуқароларимизнинг кўчмас мулкка бўлган талаби кун сайин ортмоқда. Биргина жисмоний ва юридик шахслар эгалигида бўлган кўчмас мулклар сони йил бошида 216 246 тани ташкил қилган бўлса, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига ушбу кўрсатгичлар 229 367 тани ташкил қилган, яъни 13 121 тага ушбу кўрсатгичлар ошмоқда.

Кўчмас мулкларга кадастр паспортларини шакллантириш:

юзасидан 2025 йилнинг давомида Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармасининг туман, шаҳар филиалларига Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz сайти) орқали кадастр паспортини тайёрлаш юзасидан 38 253 та мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатлар асосида 19 827 та жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкалари ва кўчмас мулкларига кадастр паспортлари тайёрланиб, давлат хизматлари марказлари орқали мулкдорларга тақдим этилди. 372 аризалар тўлов жараёнида бўлса 1516 та аризаларда муддати бўлганлиги сабабли кадастр паспортини шакллантириш жаройинида.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш:

2025 йил давомида вилоятдаги 39 336 та кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилди ва вилоятда жами 215 554 та объектлар давлат рўйхатидан ўтказилишига эрилшилди.

Маълумот учун, тегишли ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 1 ой ичида кўчмас мулкка оид ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Бизнинг жамоамиз
Ҳамкорлар