Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 августдаги ЎРҚ-946-сон 2024 йил 28 августдаги ЎРҚ-949-сон Қонунлари ижроси юзасидан
Сўнги йилларда мамлакатимизда кўплаб соҳаларни ислоҳ қилиш жадал суръатларда давом этиш билан бир қаторда «қурол» муомиласи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш ҳамда «пиротехника» буюмларини қонунга хилоф муомиласининг олдини олиш бўйича тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан: Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонунида МЖТКга 2201–моддасининг 1-2-қисмлари қўшимча киритилган. Қонунчиликда мавжуд ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида 2024 йил 27 августдаги ЎРҚ-946-сон Қонунида пневматик, сигнал берувчи, улоқтириш, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтёрий (ўз хохиши билан) топширса, МЖТКнинг 2201-моддаси 1-2-қисмида кўрсатиб ўтилган маъмурий жавобгарликдан озод этилиши МЖтКнинг 2201-моддаси 3-қисмида киритилди. Мазкур Қонунда юридик ва жисмоний шахсларда ўқ-отар бўлмаган (пневматик, сигнал берувчи, улоқтириш, тиғли, ўзини-ўзи ҳимоя қилиш) қуролини хужжатларсиз сақланишининг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний мафаатларни ҳимоя қилиниши таъминлаш, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши, фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш, шунингдек; ўқ-отар бўлмаган қурол билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган. Шунингдек, қонунда мавжуд ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида 2024 йил 28 августдаги ЎРҚ-949-сон Қонунида пиротехника буюмларини қонунга хилоф муомиласи МЖтКнинг 1851–моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда ашѐлар мусодара қилиниб жавобгарликка тортилиши белгиланган. Ушбу Қонунда алоҳида эътибор МЖтКнинг 248-моддасига асосан Ички ишлари органлари номидан 1851-моддасида кўрсатилган пиротехника буюмларни (қонунга хилоф равишда ҳуқуқбузарлик) аниқланган тақдирда профилактика (катта) инспектоларига маъмурий баённома тузиш ваколати берилди.






