Мурожаат учун:
@SirdaryoLive_bot
@SirdaryoLive_UZ

ҲУДУДЛАРДА КУЧАЙТИРИЛГАН ЕР ВА КАДАСТР НАЗОРАТИ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМИДА

07 май 2024, Вторник
22
0

Сўнги йилларда мамлакатимизда кадастр соҳасини тубдан такомиллаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тизимга замонавий ахборот коммуникациялари жорий этилмоқда. Қолаверса, кўчмас мулк ва ер ҳисобини юритиш ҳамда назорат қилишда рақамлаштириш жадаллаштирилди.

Кейинги йилларда республикамизда ер ажратишда очиқлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилинаётган бир пайтда афсуски, уни талон-торож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби ҳолатлар учраб турибди.

Бугунги кунда Кадастр агентлиги томонидан ер ва кадастр назорати  кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда. Ҳудудларда замонавий технологиялар, космик суратлар ва 50 га яқин дронлар ёрдамида юртимиз бўйлаб ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ноқонуний қурилмалар қуриш ҳолатлари аниқланмоқда.

Гулистон шаҳрида Кадастр агентлиги масъул ходимлари ва Кадастр агенлигининг Гулистон шаҳар бўлим инспекторлари томонидан шаҳарнинг Нурафшон МФЙ ҳудудида ер ва кадастр назорати тадбири ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида бир нечта ҳолатда ер қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Жумладан, фуқаро томонидан Нурафшон МФЙ A.Икромов кўчаси 16-уйга яъни ўзига тегишли бўлган яшаш хонадонига туташ бўлган 900 кв.м (0.09 га) ер майдонини ерга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан эгаллаб бетон пойдевор қуйиб шлокоблок билан девор қуриб ўраб олганлиги ва бугунги кунда томорқа сифатида фойдаланиб келаётганлиги ҳолати аниқланди.

Шунингдек, яна бир фуқаро томонидан ҳам Нурафшон МФЙ Ф.Хўжаев кўчаси 1-уйга яъни яшаш хонадонига туташ бўлган 600 кв.м. ер майдонини ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб шундан 225 кв.м. ер майдонига қозонхона учун нотурар бино ва бетон пойдевор қуйиб шлокоблокдан девор қуриб ўраб олганлик ҳолати аниқланди.
photo-2024-05-07-16-36-54-2 photo-2024-05-07-16-36-54 photo-2024-05-07-16-36-55-2 photo-2024-05-07-16-36-55 photo-2024-05-07-16-36-56

Мазкур ноқонуний ҳолатлар кадастр агентилиги Гулистон шаҳар бўлими инспекторлари томонидан тегишлича ўрганиб чиқилиб Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг ҳамда Ўбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий иш ҳужжатлари юритилиб қонунбузарларга тегишли кўрсатма берилиб ноқонуний қурилмаларни ўз ҳисобидан ихтиёрий равишда тўлиқ бартараф этиб ер майдонини ўз ҳолатига қайтариш учун 15 кунлик огоҳлантиришлар берилди.

Ушбу огоҳлантиришлардан сўнг ушбу фуқаролар ўзига тўғри хулоса чиқариб фуқаро ўз ҳисобидан ушбу ноқонуний деворларни бартараф этди ва ушбу ер майдони давлат захирасига қайтарилди.

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Бизнинг жамоамиз
Ҳамкорлар