“КИБEРСПОРТ” — ЁШ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ ВА ХОДИМЛАР ЎРТАСИДА МУСОБАҚА!


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан SIRDARYO LIVE ОАВ ҳамкорлигида ёш ҳарбий хизматчи ва ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, касбий салоҳиятини ошириш ҳамда ахборот технологияларига бўлган қизиқишини янада ривожлантириш мақсадида “Киберспорт” мусобақаси ташкил этилди.


Гулистон ҳарбий прокурори, Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ҳамда вилоят Божхона бошқармаси бошлиғи бошчилигида ўтказилган мусобақа Янгиер шаҳрида жойлашган “BUNKER YANGIYER” кибер марказида бўлиб ўтди.
Беллашув давомида иштирокчилар ўзаро куч синашиб, тезкор фикрлаш, стратегик ёндашув, жамоавий ҳамкорлик ва тезкор қарор қабул қилиш борасидаги маҳоратларини намоён этдилар.




Муросасиз ва қизиқарли кечган мусобақа якунларига кўра, ғолиблар қуйидагича аниқланди:
1-ўрин -Сирдарё вилояти Божхона бошқармаси жамоаси
2-ўрин - Тошкент ҳарбий округига қарашли Мирзаобод туманидаги Сафарбарлик чақирув резерви батальони жамоаси
3-ўрин - Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси жамоаси



Мазкур мусобақа ёш ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этиш, замонавий технологияларга қизиқишини ошириш, ўзаро дўстлик ва жамоавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ҳамда SIRDARYO LIVE ОАВёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларни замонавий билим ва кўникмалар билан қуроллантириш ҳамда ҳарбий соҳада фаолият юритаётган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни изчил давом эттиради.
Читайте также:




