Мурожаат учун:
@SirdaryoLive_bot
@SirdaryoLive_UZ

Рақамлаштириш архив ишини ўзгартирдими?

12 март 2024, Вторник
270
0

Биламизки, архивлар кадастрнинг юраги саналади. Давлат кадастрлари палатаси раиси томонидан тасдиқланган буйруққа кўра, 2024 йилда филиаллар архивларида сақланаётган ҳужжатларни рақамлаштириш ва уларнинг ҳисобини тўғри юритишга янада эътибор қаратилмоқда.
Ҳозирги кунда Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси архивида жами  210 670 та кўчмас мулклар мавжуд болиб, шундан 20 177 дона нотурар объектлар, 190 495 дона турар жойларни ташкил этади,  ҳозиргача жами  24 804 та турар жойлар 20 177 та, нотурар объектлар архив ҳужжатлари рақамлаштирилиб, хисобга олинди. Қолган обекларнинг ҳужжатлари кўриб чиқилиб, рақамлар бўйича хисобга олиш ва рақамлаштириш ишлари давом этмоқда.

Хўш, рақамлаштириш жараёнлари архив ишини қай даражада ўзгартирди? Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоятида ҳужжатлар неча йилгача сақланади?

Рақамлаштириш бугунги кунда архив ишини биринчидан иш самародорлигини оширади. Авваллари кадастр ҳужжатларини кўча ёки маҳалла кесимида жойлаштирилган болса ҳозирда қидирув тизими жорий этилиб бунда стелажлар рақами, полька рақами ва ҳужжатлар рақамланади ҳамда ҳужжатларни тезда топиш имконини яратиб берди.
Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси туман (шаҳар) филиалларида кадастр йиғмажилдлари  умирбод сақланади.

Давлат кадастрлари палатаси раисининг 2023 йил 29 декабрдаги буйруғига асосан 2024 йил Давлат кадастрлар палатасида "Архив ҳужжатларини рақамлаштириш ва уларнинг ҳисобини тўғри юритишни йўлга қўйиш йили" деб эълон қилинган. 

Бугунги кунда Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг барча туман филиаллари архив хоналари қайта  жиҳозланишига, замонавий техникалар билан таъминлаш, ёнғиндан ва бошқа ҳужжатларга зарар етказилиши мумкин болган хавфлардан ҳимоялаш, архив ҳужжатлари тартибини тўғри юритиш ва уларни рақамлаштириш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда –дейди Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармасининг бош мутахассиси Фаррух Абдуллаев

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Бизнинг жамоамиз
Ҳамкорлар